ОСНОВНЫЕ ЗАКОНЫ КУЛЬТУРНОГО РАЗВИТИЯ
Оценка 4.7

ОСНОВНЫЕ ЗАКОНЫ КУЛЬТУРНОГО РАЗВИТИЯ

Оценка 4.7
docx
20.02.2021
ОСНОВНЫЕ ЗАКОНЫ КУЛЬТУРНОГО РАЗВИТИЯ
ОСНОВНЫЕ ЗАКОНЫ КУЛЬТУРНОГО РАЗВИТИЯ.docx

МАДАНИЙ  ТАРАҚҚИЁТНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ

 

 

 РЕЖА

1.Моддий ва маънавий маданият – маданиятнинг икки соҳаси. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

2.Жамият ҳаётида маданиятнинг асосий вазифалари. Маданиятнинг асосий тизимлари.

3.Маданият тараққиётида қадриятларнинг ўрни.

4.Ворисийлик, тадрижийлик – маданий тараққиётнинг асосий қонунияти.

 

Маданий ҳодиса ўрганиш жараёнида шубҳасиз, икки йўналишга дуч келамиз. Бу икки йўналиш – моддий ва маънавий маданиятдан иборатдир. Маданиятнинг бу икки тури бир–бири билан ўзаро алоқада бўлиб, бир–бирига таъсир этади ва бир–бирини тақозо қилиб, тараққий этиб боради. Моддий маданият маънавий маданиятнинг ҳосиласи, айни пайтда маънавий маданият ҳам моддий нарсаларни – белги тасвир, буюмларнинг инсоният ривожидаги вазифасини кўрсатади. Шунинг учун маданиятшуносни фақат санъат олами – суръат, архитектура ёки ҳайкалтарошлик қизиқтириб қолмайди, балки халқ рақслари, кўнгилочар ўйин шакллари ва оммавий томошалар, анъана ва одатлар, таълим ва фан соҳаларига ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади. Ана шундагина моддий ва маънавий маданиятнинг бир–бири билан ўзаро алоқадорлиги ва бу азалий ҳодиса экани аён бўлади. Буни янада яхшироқ тасаввур қилиш учун тарихга мурожаат этайлик. 

Инсоният тараққиётининг бошланғич даврларида моддий ҳаёт билан маънавий ҳаёт яхлит бирликда намоён бўлган. Ибтидоий тузум шароитида ҳар икки турдаги маданий жараён алоҳида–алоҳида ривожланмаган, бир-биридан ажралмаган эди. Инсоният ҳодисалар ва буюмларни бир хил, турғун ҳолда тушунган. Ибтидоий давр одамининг бу тарзда фикрлаш жараёни айрим халқларни (масалан, италияликларни) “Бутун олам бир мамлакатдир” деган тасаввурга олиб келган. Ҳодиса ва буюмларнинг бир хиллиги ва турғунлигини инсон табиатидаги ўхшашликда кузатиш мумкин. Ибтидоий давр шароитида яшаётган қабилалар ҳаётини кузатаётган олимлар, барча ёввойи қабилалар бир–бирига ўхшайди, деган хулосага келганлар. Масалан, музей экспонатларидаги дунёнинг исталган ҳудудидан топилган меҳнат қуроллари, инсоннинг яшаш шароитига хос буюмлар ва бошпаналар бу фикрларни яна бир бор тасдиқлайди. Дунёнинг исталган музейи экспонатларидан тошдан ясалган болта, чўкич, пичоқ, найза ва б. иш қуролларини топиш мумкин. 

Даврлар ўтиб маънавий фаолият моддий маданиятдан ажралиб чиқди. Маълум бир даврга хос аҳлоқий мезонлар шаклланди, дин, санъат, хуқуқ, сиёсат, фан пайдо бўлди, маълум доирадаги кишилар бу соҳалар билан шуғуллана бошлади. Қадимда “маданият“ термини фақат маънавий мада¬ниятни назарда тутган. Зотан, ҳақиқат, эзгулик, гўзаллик ҳукмрон бўлмоғи лозим, деган қарашлар бўлган. Нафақат Ўрта Осиёда, балки бутун Шарқда бу ғоя ва ақидалар маданий ҳаётнинг асоси бўлиб хизмат қилган. 

Индустриал жамият вужудга келгач, техника тараққиёти ва технологиялар тезлик билан алмашинадиган бўлди. Бу эса инсоният барча моддий маданиятни ўрганишига туртки бўлди. Инсонларнинг амалий қайта ўзгартирувчилик фаолияти юзага келди. Аслида индустриал жамият иқтисодий ва сиёсий инқилобнинг маҳсули. “Иқтисодий инқилоб“ термини остида Англиядан келиб чиққан буюк индустриал инқилоб назарда тутилади. “Сиёсий инқилоб” остида эса буюк француз инқилобини назарда тутамиз. Ҳар иккаласи ҳам ХV111 асрда пайдо бўлди. Англия машинасозлик ишлаб чиқаришида ва янги қонунчиликда пешқадам бўлди. Завод ва фабрикаларнинг кенгайиши, ишлаб чиқариш шароитининг яхшиланиши, ва одамларнинг ўртача ёши узайиши натижасида индустриаллаштириш урбанизацияда олиб келди, яъни одамлар ўз хоҳиш–истаклари билан қишлоқлардан шаҳарларга оқиб кела бошладилар. Бунинг натижасида эса шаҳарлар аҳолиси кўпайди, улар қулай яшаш шароитига, маданий хизматлар кўрсатилишига, яхши таълим олишга эришдилар.

Албатта, бу тарздаги маданий ҳаёт дунёнинг турли мамлакатларида ҳар хил кечди. Ўрта Осиё республикаларида индустриал жамият маданияти Х1Х аср охири– ХХ аср бошларига тўғри келади. Россияда эса индустриал жамият маданияти эртароқ бошланди. 

ХХ1 асрга келиб технологиянинг ривожи натижасида индустриал жамият маданиятидан ахборот жамияти маданиятига ўтиш жадал тус олди. Ҳозирги жамиятда ахборот излаш, таҳлил қилиш ва татбиқ этиш – тараққиётнинг асосий омилига айланди. Жумладан, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари “ахборот жамияти”га мисол бўла олади. Бу мамлакатларда ишчи кучларининг 60 – 80 фоизи бевосита ва билвосита ахборот яратиш, қайта ишлаш ва узатиш билан банд. Ахборотнинг турли–туман кўринишлари – интернет, кабель телевидениеси, видеодиск ва унинг бир қанча турлари инсониятнинг маданий ҳаёти даражасига катта ижобий таъсир кўрсатяпти. Инсоният тарихий тараққиёт жараёнида асосан, моддий маданиятга кўпроқ эътибор қаратган ва маданиятнинг бир қанча кўринишларини босиб ўтган. Моддий маданиятнинг бу кўринишлари қуйидагилардир: 

Биринчи кўриниши – меҳнат қуроллари, барча ишлаб чиқариш воситалари, турар жойлар, алоқа, техника қурилмаларидир. Хуллас, нотабиий йўл билан инсоният қўли воситасида яратилган буюмларнинг барчаси, шунингдек, моддий маданиятнинг кўриниши ва турлари жамият ҳаётининг моддий техник асоси деб аталади. Ишлаб чиқариш технологиялари, меҳнат маҳсулотида иштирок этувчиларнинг ижодий фаолияти, уларнинг билим даражаси, ишлаб чиқариш маданиятига қўшган ҳиссаси, уларнинг жисмоний ва маънавий имкониятлари ишлаб чиқариш техника маданиятининг алоҳида қисмини ташкил этади. 

Моддий маданиятнинг иккинчи кўриниши - ижтимоий ҳаёт ва унинг барча соҳаларининг меъёрий ҳаракатини таъминловчи ижтимоий институтлар, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ. Бу сингари ҳокимият тузилмалари ва унга муносиб бошқарув шакллари, ижтимоий ташкилотлар таълим, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва дам олиш, бўш вақт ва кўнгил очиш муассасалари тизими каби, амалда жамиятнинг маданиятий тараққиётини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шакллантиради.

Моддий маданиятининг учинчи кўриниши (ишлаб чикарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи) шахс ҳисобланади. Моддий маданиятнинг бу кўриниши инсоннинг табиий, яъни биологик ҳамда ижтимоий мавжудлик масалаларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, авлодлар ўртасидаги ўзаро маданий муносабатлар, бундаги муаммолар ҳам шу соҳага тааллуқлидир. 

Маданиятнинг юқоридаги уч кўриниши нисбийдир, маданиятнинг барча кўринишлари тарихий тараққиёт жараёнида инсониятнинг яшаш тарзи ва фаолиятига боғлиқ равишда ўзгариб боради, бир даврдаги маданий ҳодиса кейингиси учун замин бўлади.

Инсон улғайиб, вояга етар экан, турли хил ижтимоий-демографик гуруҳларга мансуб бўлади. Одамнинг маълум ёшида ва муайян ижтимоий мавқеида бирон маданиятга мансублик устуворлик, қилади. Айни пайтда у жамиятдаги, ҳатто ундан ташқаридаги маданиятнинг ҳам сезиларли таъсирида бўлади. Бунинг натижасида инсон икки, баъзан ундан ҳам кўпроқ маданият таъсири остида қолади. Масалан, кечаги талаба бугун мутахассис бўлиб, катта бир корхонага инженер бўлиб хизматга ўтади. Энди у саноат ёки индустриал жамият маданиятига мослашади, ишлаб чиқаришда ёки хизмат кўрсатиш соҳасида фаол иштирок этади, жамиятдаги маданий тараққиётда муҳим роль ўйнайди. Бошқа бир одам хорижга ўқиш ё ишга кетади. Энди у бошқа халқнинг муомала маданиятига, ўша жамииятнинг қонун–қоидаларига риоя қилади. Натижада маданият регионал хусусиятга эга бўла боради. Энди улар янги маданий муҳитда, бошқа қадрият ва меъёрлар қуршовида яшайди. 

Инсон турли маданий оламга кириб борар экан, унинг ички олами ва ташқи ҳатти-ҳаракатларининг мазмуни бойийди. Аммо кўп томонлама, турли маданий оламга мансубликнинг маълум ноижобий жихатлари ҳам бор, яъни, эндигина улғайиб келаётган ёш авлод бошқа жамиятга аралашуви жараёнида тасодифан носоғлом муҳитга тушиб қолиши ёхуд четдан келаётган бегона маданиятнинг салбий оқибатлари таъсирига тушиб қолиши ҳам мумкин. Юқорида биз айтган гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик ана шундай иллатлардан бўлиб, кўпроқ ёт маданиятнинг таъсирида пайдо бўлиши мумкин. Бу албатта халқнинг шаклланаётган ўзлигига жиддий таъсир кўрсатди. Шунинг учун ўзга маданиятнинг анъанавий жиҳатларининг ёки ундаги носоғлом ақидаларининг кириб келишига ҳушёр туриш лозим бўлади. Маданиянинг доимо янгиланиш жараёнини таъминлаб бориш ғоят муҳимдир.

Моддий маданиятнинг учинчи кўриниши доирасига инсон ҳаёт фаолиятининг ирсий, жисмоний, тиббий-биологик ҳусусиятлари ҳақидаги, жамиятда юзага келган ва тарихий тараққиётнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи ма¬даний анъаналарга, соғлом одатларга мос муаммолар киради. Жумладан, инсоннинг турмуш тарзи, овқатланиши ҳақидаги оддий билимлари мажмуи бўлган экология масалалари бевосита шу кўринишга киради. 

Моддий маданият тарихий жараёндир. Ҳар бир даврнинг моддий маданияти тўғрисидаги тушунча бошқа бир давр учун аҳамиятсиз бўлиб қолиши мумкин. Чунки синфий жамиятга ўтганда, ахлоқ ва мафкура ўзгарди, янгича диний–фалсафий қарашлар пайдо бўлди. Ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида жиддий олға босиш пайдо бўлди. Бунга шарқда 1Х асрда пайдо бўлган мурувват ва футувватни мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳашаматли ҳаётга нисбатан ихтиёрий фақирликни афзал билиш, бойликка ружу қўймамликка даъват ва ҳоказо ақидалар моддий бойликларга қарашларни ўзгартирди, жамиятдаги маълум қатлам маънавий жиҳатдан устун бўлиб, ҳамма қатламларга таъсирини ўтказа борди. Бу оқимлар заминида юзага келган тасаввуфнинг диний–фалсафий оқим сифатида узоқ асрлар давомида маънавий соғломликни қарор топтиришдаги хизматини шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим.

Аммо тасаввуфдаги ихтиёрий фақирлик ақидасидан, моддий маданият ишлаб чиқаришга бефарқ деган хулосага олиб келмайди.

Моддий маданият ишлаб чиқариш жараёнида ижодий салоҳият, малака ва ғоя янгидан моддийлашади, шахс, жамият, халқ, давлат умуминсоний мазмун касб этади.

Моддий маданият муайян тарихий даврда жамиятда мавжуд бўлган буюмларни, моддий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча соҳаларини ва натижаларини ўз ичига олади.

Маънавий маданият ривожи инсоният тарихининг илк даврида бошланган. Одамлар маънавий маданиятни белгилашга, унинг шаклланиш сабабларини аниқлашга, маънавий бойлик ижодкори ва яратувчилари қандай сифатларга эга бўлишлари кераклигига ва маънавий ижодкорлик жараёнини изоҳлашга уринганлар. Илгари мавжуд бўлмаган маданият ҳодисасини вужудга келтиришга ҳизмат қилувчи ижодий кучлар фаолиятида ҳаёлот, фантазияга берилиш муҳим ўрин тутади. Мифлар ана шу маънавий маданиятнинг илк кўриниши бўлиб, инсоният дунёни қандай идрок этганини ана шу мифлар кўрсатади.

Инсондаги қобилият қирралари табиатан мавжуд бўлиб, унинг шаклла¬ниши инсоннинг пайдо бўлиш давридан бошланади. Инсоннинг жисмоний ва руҳий жиҳатлари такомиллашиб, интелектуал ва ҳиссий имкониятлари кучайиб борган. Инсон жисмоний, онгли ва ҳис қилувчи мавжудот сифатида илк даврданоқ ўзига хос дунёсини ярата бошлаган.

Маънавий маданиятнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, улар бир қарашда мустақил кўринади. Бироқ ўша шаклларнинг барчаси бир бутун маънавий жараённинг таркибий қисмларидир. Фан, дин, фалсафа, санъат, ахлок, ҳуқуқ, сиёсат, мафкура, миллий ўзлик маънавий маданиятнинг муайян шакллари ҳисобланади. Маънавиятиинг ҳар бир шакли, таркибий қисми ўзига хос тузилишга ва маълум бир вазифаларга эга. Маънавий маданиятнинг айрим шакллари маълум доирада, бошқалари эса барча соҳаларда амал қилади. Масалан, ахлоқнинг шаклланиши ва пайдо бўлишида бутун жамият хизмат қилган бўлса, санъатни ноёб қобилият эгалари яратади; кундалик билим ҳаммага озми - кўпми хос бўлса, фақат буюк мутафаккирларгина илм туфайли даҳолар даражасига кўтарила оладилар.

Маданиятнинг асосий хусусиятларидан бири шуки, унда ҳеч бир ортиқча, шунчаки нарса йўқ, барча маданий ҳодисалар ким ва нима учундир зарур. У пайдо бўлиб, сақланиб қолиб, авлоддан–авлодга ўтиб келар экан, бунда инсониятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш муҳим аҳамият касб этади.

Маданиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

1) Оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш вазифаси.: инсон дунёни ўз мақсад-манфаатига мос ҳолда ўрганиш эҳтиёжи ҳаётий талабларни қондириш зарурати билан боғлиқ бўлади.

2) Ҳимоя-мослашув вазифаси: жамият ва табиат ўртасидаги мувофиқликни сақлашдан иборат. Инсон узоқ вақт қийин табиий шароитларда барча янги ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишг мажбурият сезади, ўзини шунга кўниктиради (олов, турар жой, кийим, дехқончиликни ва ҳ. кашф этади). Шу тариқа одам омон қолган. Маданиятнинг бу вазифаси замонлар ўтиши билан инсоният эҳтиёжига мослашиб боради. Масалан, кейинги вақтларда инсоният олдида турган муаммолардан бири экология бўлиб, инсон ўзини ҳимоя қилувчи воситаларни яратишга эҳиёж сезади.

3) Сигнификатив (белгилаш, кўрсатиш) вазифа: маъно, ном, белгилар кўламини пайдо қилиш воситасида дунёнинг қиёфаси, воқеликнинг белгилари тизимини (рақам, ёзув) яратади. Сезгилар ҳам, идрок ҳам,  онг ҳам  йўналишни аниқлаш тизимини инсонга таъминлаб бермайди. Бу вазифани маълумотларни ўзида сақламасдан, назарий моделлар ва ахборотлар билимини тўплашни вужудга келтириш учун фақат материал бўлиб хизмат қилувчи мазмун бажаради.

4) Ахборотларни яратиш ва йиғиш вазифаси – хабарларни йиғиш ва сақлаш, хотира ёки хабарларни бирор буюмларга ёзиш (қўлёзмалар, суратлар, пластинкалар, китоблар, кинотасмалар, магнит тасмалари ёки рақамли ёзувлар)дан иборат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ахборот яратиш, унинг аҳамияти ва мазмунини тартибга солиш бўйича маълум усул ва белги¬лар тизими зарур. Ҳозирги даврда кенг кўламли ва ўта аҳамиятли белгилар тизими тил бўлиб қолмоқда.

5) Коммуникатив (алоқа алмашув)  вазифа - моҳиятни аниқлаш учун билимлар, фикрлар, маънавий омилларни ўзаро алмашувдир. Ижтимоий ҳаёт доимий равишда энергия, ахборот, ўзаро амалий ҳамкорликни тақозо қилади. Зотан, фақат турли типларнинг (анъанавий, функционал, шахслараро, ишлаб чиқарувчи, маданий - маърифий) муносабати жамиятнинг мавжудлигини ва унинг кейинги тараққиётини таъминлашга қодир.

6) Меъёрий вазифа – инсонларнинг ахлоқ мезонларини йўлга қўйиш, жамиятда соғлом муҳит яратиш мақсадида ахлоқнинг моҳиятини мувофиқлаштиришдан иборатдир. Меъёр қандайдир хатти–ҳаракатни ёки қандайдир предметлар, нарсаларни яратиш соҳасида ишлаб чиқилган ва жамият томонидан маъқулланган аниқ қоидадир. Меъёр маълум мақсадда жорий қилинган кўп асрлик анъаналарга таянади ва анъаналарни маъқуллаб, жамиятга олиб киришга йўл беради ёки мажбурий равишда кўп асрлик анъаналарни тақиқлайди. Меъёрнинг мазмуни жамиятда носоғлом муҳит пайдо бўлмаслиги учун одамлар фаолиятини, хулқ–атворини тартибга  солиш, аниқ чегаралар орқали белгилашдан иборат..

7) Руҳан мўътадил муҳит яратиш вазифаси – анъанавий байрамлар, диний маросимлар, ўйинлар, томоша жараёнида руҳий зўриқишни бартараф қилишдан иборат. Қониқмаган истак, рўёбга чиқмайдиган ният, амалда тақиқланувчи можаролар руҳий зўриқишлар пайдо бўлишига олиб келади. Бу нафақат маълум бир шахс саломатлигига зарар етказади, балки оммавий равишда тарқалиб кетиб, жамиятдаги соғлом муҳитни издан чиқариши мумкин. 

Хуллас, инсонлар яратган моддий, маънавий қадриятлар ва бойликлар – уларнинг кобилияти, муносабатлари ва моҳиятини намоён қилишдан иборат. Инсон бу моддий ва маънавий қадриятларга ўз муносабатини билдирар экан, айни вақтда инсоннинг ўзи ҳам мукаммаллашиб, ўзгариб турадиган мохият сифатида намоён бўлади. Демак, маданий ҳодиса буюмлар шаклида, инсон фаолиятининг тайёр маҳсулотлари шаклида ва инсоннинг қобилияти ҳамда билимлари шаклида амал қилади.

Инсонлар ҳаётий тажриба жараёнида зарур моддий шарт-шароит ва яшаш воситаларини яратиш билангина кифояланиб қолмай, айни чоғда  онгини ҳам такомиллаштириб боради. Улар ижтимо¬ий онг шаклларини (дунёқараш, ахлоқ, ҳуқуқ, эстетик тафаккур) вужудга келтирадилар ёки маънавий яратиш фаолиятни амалга оширадилар. Буларнинг мажмуи маънавий маданиятни ташкил этади.

Маънавий маданият — ақл-заковатнинг шунчаки маҳсулоти бўлмай, балки инсонлар ўртасидаги ижодий фаолиятга туртки берадиган муносабатни ҳам билдиради. Шунингдек, маънавий маданият таълим ва фан соҳасига оид илмий фаолиятни, ахлоқий ва эстетик маданиятни ўз ичига олади. Натижада маънавий маданият ин¬соннинг лаёқати ва фаолиятининг буюмларда моддийлашган шаклида, инсоният томонидан яратилган маънавий қадриятлар (илм, санъат, ҳуқуқ, ахлоқ қоидалари) шаклида мавжуд бўлади.

Маданиятнинг қуйидаги вазифалари бевосита шахс фаолияти би¬лан боғлиқ:

Инкультурация. Инсон, аввало, ўз миллатининг, кейин эса умуминсоний маданий меросни ўзлаштиради, яъни инсон маданий қоида ва мезонларга мослашади. 

— Индивидуализация. Маданият маълум шахслар қобилиятини, иқтидорини, хусусиятини жиддий мукаммаллаштиришга мўлжалланган. Шахс маданияти қолган барча маданий доирада - (жамиятда, инсоният орасида) энг асосий омил бўлиб, аниқ шахснинг баркамоллик даражаси, жамият билан ёки бутун инсоният маданияти билан боғлиқ бўлишини билдиради.

Ҳар қандай маънавий маданият жамиятнинг таркибий қисми бўлиб, у инсоннинг яшаши, фаолиятини, умуман, жамиятдаги ўрнини белгилашга ёрдам беради. Маънавий маданият маҳсули бўлган маданий қадриятлар инсон учун шахсий мохият ва мазмун касб этиб, инсон у орқали бошқалар билан, бутун жамият билан муносабат ўрнатади. Қадриятлар жамиятга манзур бўладиган ахлоқ мезонлари яратилишида инсонга ёрдам беради. Шахс билан жамиятнинг ўзаро муносабатлари турли тарихий даврларда турлича бўлган, шунга қарамай, шахс маданияти жамият маданиятини белгилайди, айни пайтда шахс маданияти муайян бир жамиятнинг маданий муҳитида шаклланади. Ҳар бир жамият шахс мада¬ниятини камол топтиришда қадриятларини меъёрлаштиради ва шахснинг маънавий эхтиёжларини таъминлайди.

Ин¬сон айни пайтда ҳам тарихий тараққиётнинг махсули, ҳам унинг субъектидир. Ижтимоий муносабатлар инсонни ижтимоий мавжудотга айлантиради, дунёқарашини шакллантиради. Инсон ишлаб чиқарувчи куч сифатида фақат буюмлар яратиб қолмай, балки ўзини, ўз шахсиятини ҳам шакллантиради. Бу жараёнда инсон ўзини такрор ижод қилади, шу жиҳатдан у ижтимоий мавжудотдир.

Шахсни жамиятдан, ижтимоий муносабатлардан ажратиб бўлмаганидек, жамият тараққиёти ҳам инсоннинг амалий фаолияти билан узвий боғлиқдир. Жамият билан шахс ўртасидаги муносабат бир-бирига боғлиқ, бир-бирини тақозо қиладиган муносабатлардир. Ижтимоий муносабатлар таъсирида шахс турмушининг турли жиҳатлари пайдо бўлади.  Ҳар бир шахсда у мансуб бўлган жамоага, миллатга, элатга, жамиятга хос умумий хусусиятлар ва белгилар шаклланади.

Инсон ўзи яшаб турган жамиятнинг қонун-қоидалари, тартиблари, ахлоқий, ҳуқуқий мезонларига амал қилмаслиги ёхуд жамиятнинг муаммоларига, қийинчиликларига бефарқ қараши асло мумкин эмас. Ҳар бир мамлакатнинг  Конституциясида  белгилаб  қўйилган қонунларга амал қилиш, бошқа фуқароларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, жамият манфаатларига зид ва ножўя ҳаракатларга муросасиз бўлиш, Ватанни ҳимоя қилиш каби қатор мажбуриятлар шахснинг бурчи ва маъсулиятидир.

Шахснинг комилликка эришувини таъминлашда жамиятдаги меҳнат маданиятини ривожлантириш, одамларнинг сиёсий онгини ошириш, аҳлоқий ва нафосат туйғусини шакллантириш маданиятнинг таркибий қисмларидир. Шахс маданиятининг шаклланишида жамият маданиятининг қуйидаги тизимлари ахамиятлидир:

 

Мавзу бўйича такрорлаш учун саволлар

1. Маданият қандай соҳаларга бўлинади?

2. Моддий маданиятнинг асосий белгилари нималардан иборат? 

3. Маънавий маданиятнинг белгиларини сананг.   

4. Моддий ва маънавий маданиятнинг ўзаро муносабати қандай?

5. Маданиятнинг жамият ҳаётидаги вазифаларини айтиб беринг.

6. Маданиятни асосий тизимларини айтиб беринг.

7. Шахс фаолиятида маданиятни тутган тўғрисида гапириинг.

8. Маданий қадриятлар деганда нимани тушунасиз?

9. Маданий қадриятларнинг шахс баркамоллиги ва жамият равнақидаги аҳамиятининг сўзлаб беринг.

 

Мавзуга оид асосий тушунчалар изоҳи:

Инкультурация – шахсни маданийлашув жараёни, шахс тарафидан, миллий ва умуминсоний мерос, қадриятларни ўзлаштирилиши;

Индивидуализация – маълум шахс қобилиятини, иқтидорини, хусусиятини жиддий такомиллаштириш бўйича олиб бориладиган фаолият.

Цивилизация – жамият ривожланишининг муаян босқичи, ижтимоий-иқтисодий формация тизими, маданият ривожида минтақавий,  географик жойлашув (м: Ғарб цивилизацияси), диний, этник, маданий бирлик – Ислом цивилизацияси, Миср, Бобил цивилизацияси в.б.

Қадрият – воқеликдаги муаян ходисаларнинг умуминсоний, ижтимоий – ахлоқий, маданий – маънавий аҳамиятини ифодаловчи фалсафий тушунча. Қадриятлар (м: ахлоқ, мерос) умуминсоний, минтақавий, миллий, шахсий бўлиши мумкин (м: удум, байрамлар).


 

МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ

МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ

Даврлар ўтиб маънавий фаолият моддий маданиятдан ажралиб чиқди

Даврлар ўтиб маънавий фаолият моддий маданиятдан ажралиб чиқди

Биринчи кўриниши – меҳнат қуроллари, барча ишлаб чиқариш воситалари, турар жойлар, алоқа, техника қурилмаларидир

Биринчи кўриниши – меҳнат қуроллари, барча ишлаб чиқариш воситалари, турар жойлар, алоқа, техника қурилмаларидир

Энди улар янги маданий муҳитда, бошқа қадрият ва меъёрлар қуршовида яшайди

Энди улар янги маданий муҳитда, бошқа қадрият ва меъёрлар қуршовида яшайди

Моддий маданият муайян тарихий даврда жамиятда мавжуд бўлган буюмларни, моддий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча соҳаларини ва натижаларини ўз ичига олади

Моддий маданият муайян тарихий даврда жамиятда мавжуд бўлган буюмларни, моддий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча соҳаларини ва натижаларини ўз ичига олади

Шу тариқа одам омон қолган. Маданиятнинг бу вазифаси замонлар ўтиши билан инсоният эҳтиёжига мослашиб боради

Шу тариқа одам омон қолган. Маданиятнинг бу вазифаси замонлар ўтиши билан инсоният эҳтиёжига мослашиб боради

Бу нафақат маълум бир шахс саломатлигига зарар етказади, балки оммавий равишда тарқалиб кетиб, жамиятдаги соғлом муҳитни издан чиқариши мумкин

Бу нафақат маълум бир шахс саломатлигига зарар етказади, балки оммавий равишда тарқалиб кетиб, жамиятдаги соғлом муҳитни издан чиқариши мумкин

Ин¬сон айни пайтда ҳам тарихий тараққиётнинг махсули, ҳам унинг субъектидир

Ин¬сон айни пайтда ҳам тарихий тараққиётнинг махсули, ҳам унинг субъектидир

Маданий қадриятларнинг шахс баркамоллиги ва жамият равнақидаги аҳамиятининг сўзлаб беринг

Маданий қадриятларнинг шахс баркамоллиги ва жамият равнақидаги аҳамиятининг сўзлаб беринг
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2021