ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ
Оценка 4.9

ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ

Оценка 4.9
doc
17.02.2020
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ.doc

ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан қуйидаги фикрлар таъкидланади: «Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг бутун салоҳияти ва иқтисодий фаолияти халқимизнинг ақл-заковати ва иродаси бу ўта масъулиятли, шу билан шарафли, оддий қилиб айтганда эл-юртимизнинг фаровон ва бахтли келажагини ҳал қилувчи вазифани муваффақиятли адо этишга замин яратишга имкон беради».

Шахснинг барча фаолият турлари каби таълим жараёни ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, у кишининг билиш жараёнлари, индивидуал хусусиятларига алоҳида талаблар қўяди. Мазкур фаолиятга муносабат шаклида у ёки бу психик ҳолатлар пайдо бўлади. Таълим жараёнида вужудга келадиган психик ҳолатлар доимо бир хил сифат ва давомийликка эга бўлавермайди. Ижобий кечинмалар фаолият самарадорлигига таъсир этиб, уни янада қизиқарли бўлишини таъминласа, салбий ҳис-туйғулар таълим жараёни самарадорлигини тушуриб юбориши ҳам мумкин. Бир неча объектив, субъектив сабаблар таълим жараёнида ўзига хос стрессларни вужудга келишига туртки бўлиб ҳисобланади. Таълим фаолиятида пайдо бўладиган стрессларни бартараф этиш таълим самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан биридир.

Психолог Морин Парсин ҳам қуйидагича маслаҳат беради:

         - Ўз ғазабингизни тадқиқ қилинг. Ўзингизни тута олмай жанжал чиқарган воқеани, албатта ёзиб қўйинг. Унга ғазабингиз қўзғашига сабабчи бўлган гап, сўзларни ҳам киритишингиз керак. Яна дафтарда можарода ким иштирок этгани, ўзингизни қандай ҳис қилганингиз, ғазаб олови қанчагача ўчмай тургани ёзилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бир-икки хафта ўтиб, бунинг ўзига хос қонуниятга эга эканини англаб оласиз. Тўғри жанжал инсонга кўп нарсани ўзгартиришга ёрдам бериши ҳам мумкин, аммо уни бошқача йўл билан яъни гўзаллик ва соғлиққа путур етказмай ўзгартирса ҳам бўлади. Агар вазият ўзгармаса унга бошқача ёндошишга ҳаракат қилиш керак.

Ҳаддан ортиқ сержаҳл инсонларда секин-аста депрессия, гипертония, юрак хасталиклари, артритлар, ароқ ёки дори-дармонларга боғланиб қолиш ва хатто семириб  кетиш холларини ҳам кузатиш мумкин. Бундан ташқари жаҳлини ҳаддан зиёд намойиш этадиган  аёлларда сут бези раки ҳам кузатилиши мумкин.

Ҳиссиётларини мутлақо юзага чиқармайдиган, ичига ютадиган инсонларда ҳам стресс ҳолатларини кузатиш мумкин. Бунинг устига улар семириб кетишлари ёки аксинча, озиб кетишлари, инфарктга ҳам чалинишлари мумкин. Умуман бундай стресс ҳолатларига психологлар совуққон муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлаб, совиш жахлдан тушиш учун жисмоний машқларга зўр бериш керак эканлигини таъкидлаб ўтадилар, чунки жахл чиққанда жисмоний машқлар билан шуғулланиш икки кара фойдали экан. Шунда инсон тетиклашади.

Инсон кучли стрессли ҳолатларни, зўриқтирувчи вазиятларни муваффақиятли бартараф этса келажакда яна шундай вазиятларни енгишга ўзида ишонч ва куч пайдо бўлади. Стресс ҳолатларини енгишга катта журъат билан киришиш ва ҳал этиш худди шундай вазиятларда ўз эмоцияларини бошқаришни эгаллаганлигига боғлиқ бўлади.

         Стрессни енгиллаштирувчи усуллардан бири бу юмор ҳиссини фаоллаштиришдир. Чунки енгил юмор, кулгу, табассум безовталик ва сезгирликнинг пасайишига олиб келади. Юмор орқали инсон воқеанинг ахамияти ҳақидаги баҳони ўзгартиради.

Инсон вазиятни ўта оғир деб идрок этаётганида бош мия пўстлоғида доминант қўзғалиш ўчоғи юзага келади. Бу вазиятда инсонга ёрдам бериш учун унга янги доминант қўзғолиш ўчоғини юзага келтириши лозим. Бош мия пўстлоғидаги янги қўзғолиш ўчоғи қўзғолишнинг кучини камайтиради ва баъзан умуман босиб кетади. Масалан, ички низолар туфайли кучли руҳий тенглик ҳолатида турган инсон ўзига яқин одамига ҳавф таҳдид солганда ўз кечинмаларини унутиб, бутунлай соғайиб кетади. Албатта, бундай вазиятларда жамоатчилик ишларига чалғиш, илмий ёки бадиий иш билан шуғулланиш шахсий кечинмаларнинг енгиллашишига ёрдам беради.

         Кўпроқ ўз ички дунёси билан банд бўлувчи инсонлар учун мусиқа стрессни бартараф этувчи, енгиллаштирувчи восита бўлиб хизмат қилади.

         Ўқув жамоаларидаги соғлом, ишчан вазиятнинг шахс эмоционал хушвақтлигига (комфортлик) таъсирини алоҳида қайд этиш лозим. Инсон умуман ўзига ижобий муносабатда бўлгани ҳолда муайян хатти-ҳаракатидаги қусурларни, камчиликларни, ноетуклик ҳолатлари ҳақидаги тасаввурни англай олса, бу ҳолда у камчиликларни бартараф этиш йўлига ўтади. У ўз ҳулқини ўзгартиришга эришиши мумкин, бу янги ҳулқ эса унинг онгига таъсир этиши туфайли бутун ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Чунки психологик ҳимоя механизмларининг ҳаракати инсоннинг қадриятлар тизимига зиён етказадиган ва шунингдек, унинг ички дунёсига жароҳат етказувчи барча нарсаларни онг соҳасидан сиқиб чиқариш эвазига ички мувозанатни сақлаб қолишга йўналтирилгандир. Баъзида психологик ҳимоя механизмлари инсоннинг ўз-ўзини ривожлантиришга тўсиқ бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Ҳозирги жамиятимизда педагогнинг мустақил равишда билимларни эгаллаб, ўз малакасини ошириб бориши - бир томондан ўқитувчилик фаолиятининг борган сари нақадар муваффақиятли бораётганлигини кўрсатса, иккинчи томондан муҳим вазифа эканлигидан далолат беради - чунки, бу кечиктириб бўлмас жараён шахсни интеллектуал қашшоқликдан қутқариб қолади.

Психологик нуқтаи-назардан педагог доимий равишда ўз билимларини ошириш билан шуғулланиши зарурдир. Чунки ўқитувчилик меҳнатининг асосий хусусияти ҳам шудир. Педагог ҳар доим одамлар орасида бўларкан, у биринчидан, одамларни кўпдан бери қизиқтириб келаётган ҳақиқатни ўз қарашлари бўйича тўғри тушунтириб бериши лозим. Албатта, педагогдаги бу тариқа қарашлар кўп йиллар давомидаги меҳнат ва ҳаёт фаолияти жараёнида шаклланади; иккинчидан, педагогнинг ўзи ахборотлар олиш учун ўқувчиларга нисбатан чекланган вақт имкониятига эга; учинчидан, у ўта тор доирадаги тенгқурлари билангина мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўлиб, кўпинча ўз касбига хос қизиқишлар билангина чекланиб қолади.

Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилда ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян ўқитувчининг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан далолат беради.

Педагог ўз касбидан ва ҳаётдан доимо мамнунлигини дилдан ҳис қилиб,  бу ҳолатни атрофдагиларга, жумладан ўқувчиларига, ҳамкасбларига, оила-аъзоларига ҳам намоён қилиши  зарур. Доимо оптимистик кайфиятда бўлиш, биринчидан таълим самарадорлигига таъсир қилади; иккинчидан ўқувчиларда педагогик касбга қизиқиш уйғонади. Ўқувчиларда келажакда мен ўқитувчи бўлсам, устозимга  ўхшаб, ҳаётда ўз ўрнимни топаман, ҳаётдан мамнун яшайман, деган фикр шаклланади. Шундай қилиб, ўз ҳаётидан ва касбидан мамнун ўқитувчиларимизда стрессга барқарорлик шаклланади, кучли зўриқиш ҳолати бўлмиш стресс уларни четлаб ўтади.

            Хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки, педагогик фаолият энг мураккаб соҳалардан бири ҳисобланади. Чунки бунда ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб, уларга мослашиб, педагогик талаблардан четга чиқмай фаолият юритиш ҳар бир педагогда стрессларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Стрессларга барқарорликни эса педагогнинг ўзи эгаллаган билим, кўникма ва малакаси орқали назорат қилади. Педагогнинг барча ижобий, умуминсоний аҳлоқ меъёрларига мос келувчи ҳислатлари катта аҳамиятга эга. Агар биз қуйидаги ҳислатларини олиб қарайдиган бўлсак, буларнинг барчаси ҳам ўта муҳим омиллардир. Жумладан, ўқитувчининг ташқи қиёфаси унинг обрўси шаклланишига таъсир этади. Ўкитувчининг озодалиги, ихчамлиги, унинг покизалиги, саранжом - саришталиги, ўзини чиройли тутиши қадди-қомати ва юриш-туришлари ўқувчиларда жуда яхши таассурот колдиради.


ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА

ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЖАРАЁНИДА ЮЗАГА

Агар вазият ўзгармаса унга бошқача ёндошишга ҳаракат қилиш керак

Агар вазият ўзгармаса унга бошқача ёндошишга ҳаракат қилиш керак

Албатта, бундай вазиятларда жамоатчилик ишларига чалғиш, илмий ёки бадиий иш билан шуғулланиш шахсий кечинмаларнинг енгиллашишига ёрдам беради

Албатта, бундай вазиятларда жамоатчилик ишларига чалғиш, илмий ёки бадиий иш билан шуғулланиш шахсий кечинмаларнинг енгиллашишига ёрдам беради

Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилда ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян ўқитувчининг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан…

Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилда ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян ўқитувчининг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан…
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.02.2020