Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли
Оценка 4.9

Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли

Оценка 4.9
doc
17.02.2020
Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли
Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли.doc

Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли

 

Президентимиз И.А.Каримов таъкидланганидек, “Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади, ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз”, шундан келиб чиқиб, “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” бугунги кунда шахс тарбиясига жиддий эътибор қаратишдаги энг муҳим восита ҳисобланади.

Оғишган хулқ психик феноменлар қаторида ўзининг шахсий қрнига эга. У психик касалликлар, патолоик ҳолатлар, неврозлар, психосоматик парокандаликва бошқа шунга ўхшаш кўринишлар қаторида мавжуд. Оғишган хулқ “ижтимоийлашув – мослашмаганлик - яккаланиш”ларда шахснинг ижтимоий-психологик мақомини акс эттиради.

Маълумки, махсус адабиётларда “оғишган хулқ” атамаси кўпинча девиант ахлоқ (deviatio-лотин тилидан олинган сўз бўлиб, “оғишган” деган маънони англатади) синоними билан ҳам аталади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, оғишган (девиант) хулққа қуйидагича таъриф бериш мумкин: Оғишган хулқ – бу шахснинг бирмунча муҳим ижтимоий меъёрлардан оғувчи, жамият ёки унинг ўзига реал зарар етказувчи, шунингдек унинг ижтимоий мослашмаганлиги билан бирга борувчи турғун ахлоқидир.

Ҳар бир шахс ўз ёш даврига мос муайян ижтимоий муносабатлар эгаси ҳамда, унга жамият томонидан кўрсатиладиган кўплаб иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий таъсирларнинг объекти ҳисобланади. Шахснинг характери, темпераменти, қобилияти руҳий жараёнларни бошдан кечирганда, меҳнат фаолиятида, турмушда ўзини намоён этади. Демак, психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва психик хусусиятларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқликҳамда алоқадорлик шахснинг психологик тузилишини ташкил этади. Бундан келиб чиқиб, хулқи оғишишларнинг вужудга келиш жараёни: иқтисодий, ижтимоий, саломатлик, ижтимоий-психологик, педагогик каби кенг қамровли таъсирлар оқибати эканлиги аниқланган.

Бир қанча олимлар ўз тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда     ушбу муаммога доир бир қанча назарияларни илгари сурганлар. Жумладан, Г.Г.Бочкарева, Б.С.Братусь, В.В.Лебединский, Л.С.Славина, А.С.Спиваковская, А.Е.Личко, Л.С.Виготский, В.Т.Кондрашенко ва бошқалар. Уларнинг фикрича, ушбу муаммонинг назарий таҳлил кўрсатишича, қайд этилган хулқ бузилишларининг асосини ижтимоий ва психологик дезадаптацияга олиб келувчи “оғиш”лар ташкил этади. Бу биринчидан, талаба шахсининг мотивацион, эмоционал, иродавий ва ахлоқий жабҳаларидаги ўзгаришлар,иккинчидан, ногармонлик оилавий тарбия эканлиги ўз исботини топди. Ҳозирги замонда  турли ёш даврларига хос хулқ бузилишларининг психопрофилактикаси ва коррекцияси хусусидаги масалага ойдинлик киритишга эътибор ҳаддан зиёд ортган. Буларга: а) шахслилик тизим ўзгаришлари; б) ривожланишдаги функционал оғишларнинг коррекциясига бағишланган изланишларни келтириб ўтиш мумкин.

Шахснинг хулқ-атворидаги турли “оғиш”лар:

А) диққат ҳажмининг торайиши;

Б) ахборот қабул қилишнинг издан чиқиши;

В) хотира билан боғлиқ функциялар қийинлашуви;

Г) фикрларни баён этишдаги ноаниқлик;

Д) тафаккур фаолиятининг сусайиши;

Е) шахсда ўзининг “Мен”ига нисбатан муносабатнинг ўзгариши;

Ё) ўз хатти-ҳаракатига атрофлича танқидий қарай билмаслик;

Ж) ўз ҳиссиётини ақл, онг бошқарувида ушлай билмаслик, ўз жонига қасд қилиш учун қулай фурсат хозирлаш каби хатти-ҳаракатлар билан кузатилади.

Талаба ёшларнинг иродавий ҳиссий сифатлари олдига қўйган мақсадга эришишда юқори даражадаги тиришқоқликни намоён этишлари билан намоён бўлади. Лекин, ушбу мақсаднинг амалга ошмаслиги ёки унинг амалга оширишда кутилган натижага эришмаслик уларда тушкунлик ёки жамиятдаги ахлоқий нормаларини бузиш (шу орқали ўз қадр-қимматларини намоён қилишга уриниш) яъни, хулқ-атворида кескин ўзгаришларни намоён қилиш билан кузатиш мумкин. Бундай ҳолатда эса улар психологик ёрдамга (қўллаб-қувватлашга) онгсиз равишда муҳтож бўладилар.Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, уларнинг иродавий-ҳиссий сифатларини ривожлантириш уларда юзага келиши мумкин бўлган хулқи оғишиш ҳолатини олдини олишдаги муҳим механизмлардан ҳисобланади.

Ҳар бир омилларнинг барчаси бир-бири билан функционал ва генетик боғлангандир. Лекин, буларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида шаклланмайди. Ўспиринлар ҳар жойда ўзини кўрсатиш хусусиятига эга бўлган ўсмирлик вақтидаёқ, ўзларининг шахсий хусусиятларини кузата бошлайдилар. Яъни ўзларининг ташқи қиёфаларига танқидий қарай бошлайдилар: бўйининг пастлиги ёки аксинча, семизлик, юзидаги ҳуснбузарлар йигит ва қизларни безовталантиради, улар изтироб чекадилар. Кеч етиладиган ўғил ва қизлар яширин кечинмалар кечирадилар. Кишининг ўз образи – бу ўспирин шахсининг ўзини англашидаги энг муҳим компонент ҳисобланади. Ўзининг психик сифатларини англаш ва ўз-ўзига баҳо бериш ўспиринлик ёшида, борган сари кўпроқ аҳамият касб эта бошлайди. Ўспирин шахсидаги ушбу ўзгаришларнинг меъёр даражасида бўлмаслиги уларда хулқи оғишиш ҳолатларининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олишда эса уларнинг иродавий-ҳиссий сифатлари энг зарур сифатлардан саналади.

Талаба ёшлар онгли равишда эгалланган ахлоқ нормалари асосида ўз хатти-ҳаракатларини йўлга солишга интиладилар. Бу эса, аввало талаба ёшларнинг ўзини англашининг ўсишида намоён бўлади. Ўзини англаш эса мураккаб психологик структура бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади.

- биринчидан, ўспиринда ташқи оламдаги предмет таъсиридан пайдо бўлган сезгилар ўз танаси билан фарқ қила бошлаганда вужудга келади;

- иккинчидан, ўзининг шахсий “Мен”лигини актив фаолияти асосида англаши;

- учинчидан, ўзининг психик хусусияти ва хислатларини англаши;

- тўртинчидан, ижтимоий, ахлоқий ўз-ўзига баҳо беришнинг маълум системасини англаши.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, талабалик даврида жисмоний жиҳатдан чарчоқни ҳис этгандан сўнг ҳам узоқ вақт ишлай оладилар. Бу улардаги сабрлилик ошганидан далолат бериди, бу эса ўз навбатида улардаги иродавий сифатларнинг бошқа ёш даврларига нисбатан анча ривожланганлигини кўрсатади.  Бу ёш даврида ироданинг аҳлоққа оид қисмлари кескин шаклланади. Талабада ирода жамиятга ва дўстларига катта аҳамият тарзида намоён бўлади. Бу эса улардаги хулқи оғишиш ҳолатларида улар билан ишлашда психопрофилактик ва психокоррекцион дастурларни амалга оширишда юқори даражада самарадорлигини таъминлашдаги энг зарур психологик сифатлардан ҳисобланади.

Оғишган хулқнинг психологик интервенцияси ҳолатида психологик таъсирнинг кўпинча психопрофилактик ишдаги барча маълум усулларидан фойдаланилади. Психологик интервенциянинг етакчи усуллари психотерапия, психологик маслаҳат бериш, психологик тренинг ва бошқалар ҳисобланади.


Скачано с www.znanio.ru

Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли

Талаба ёшларда хулқи оғишганликни олдини олишдаги муаммоси иродавий ҳиссий сифатларининг роли

Бир қанча олимлар ўз тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу муаммога доир бир қанча назарияларни илгари сурганлар

Бир қанча олимлар ўз тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу муаммога доир бир қанча назарияларни илгари сурганлар

Лекин, ушбу мақсаднинг амалга ошмаслиги ёки унинг амалга оширишда кутилган натижага эришмаслик уларда тушкунлик ёки жамиятдаги ахлоқий нормаларини бузиш (шу орқали ўз қадр-қимматларини намоён қилишга…

Лекин, ушбу мақсаднинг амалга ошмаслиги ёки унинг амалга оширишда кутилган натижага эришмаслик уларда тушкунлик ёки жамиятдаги ахлоқий нормаларини бузиш (шу орқали ўз қадр-қимматларини намоён қилишга…

Мен”лигини актив фаолияти асосида англаши; - учинчидан, ўзининг психик хусусияти ва хислатларини англаши; - тўртинчидан, ижтимоий, ахлоқий ўз-ўзига баҳо беришнинг маълум системасини англаши

Мен”лигини актив фаолияти асосида англаши; - учинчидан, ўзининг психик хусусияти ва хислатларини англаши; - тўртинчидан, ижтимоий, ахлоқий ўз-ўзига баҳо беришнинг маълум системасини англаши
Скачать файл