Таълим жараёнида педагоглардаги стрессга барқарорликни ривожлантириш
Оценка 4.9

Таълим жараёнида педагоглардаги стрессга барқарорликни ривожлантириш

Оценка 4.9
doc
06.03.2022
Таълим жараёнида педагоглардаги стрессга барқарорликни ривожлантириш
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ.doc

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

 

ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

 

 

 ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГЛАРДАГИ СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ўқув қўлланма

 

 

 

 Тошкент – 2021

         Таълим жараёнида педагоглардаги стрессга барқарорликни ривожлантириш. Ўқув қўлланма./Илмий-оммабоп нашр. Н.А.Розиқова. -Тошкент: 2021. 144 бет.

     

Тузувчи:

Н.А.Розиқова - Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси.

Масъул муҳаррир:

Ш.Э.Қурбонов - Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, “Илмий ишланмалар ва трансферлар технологияси” бўлими бошлиғи, П.ф.д., профессор.

Тақризчилар:

Д.Д.Шарипова – Тошкент Давлат Педагогика Университети профессори, педагогика фанлари доктори.

Д.Р.Рахматуллаева –Педагогик инновациялар институти, “Таълимда бошқарув” кафедраси доценти, П.ф.ф.д., PhD

 

Мазкур ўқув қўлланма Профессионал таълим тизимида фаолият олиб бораётган педагогларга касбий фаолияти жараёнида таълим олувчилар билан олиб бориладиган таълим жараёни ва психокоррекцион ишларни амалга оширишда педагогик-психологик манбаа сифатида фойдаланиш мақсадида тайёрланган.

         Таълим жараёнида педагогик фаолият билан боғлиқ стрессларнинг пайдо бўлиши объектив ва субъектив омилларга, педагог шахснинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ: вазиятни тўғри баҳолаш, бошқара олиш, вазиятга оптимал ечимлар, қиёсий таҳлил этиш.

Ушбу ўқув қўлланмада стресс тушунчаси, келиб чиқиш сабаблари, психофизиологик механизмлари, стрессга барқарорлик тушунчаси, стрессоген омиллар, стрессни енгиш модели, механизми, педагогларда стрессга барқарорликни ривожлантириш усуллари юзасидан диагностик тестлар, тренинг машғулотлари ва  тавсиялар келтирилган.

КИРИШ

Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида стресс ва уни келтириб чиқарувчи психофизиологик, эмоционал, когнитив омилларни аниқлаштириш, касбий фаолият билан шуғулланаётган ходимлар орасида касбий стресснинг салбий асоратлари натижасида кузатилаётган касбий деформация намоён бўлишини камайтириш, ходимнинг психосоциал саломатлигини ёмонлашуви, рақобатбардошлик сифатларининг сусайиши, ходимларнинг касбий стрессга барқарорлигини шакллантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга психопрофилактик, психокоррекцион таъсир усулларининг самарадорлигини ошириш, педагог шахсида касбий стресс вужудга келишининг психологик хусусиятларини аниқлаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ҳусусан, “... жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш” устувор вазифа этиб белгиланди. Бу бўлажак мутахассис шахсида салбий негатив таъсирларни олдини олиш, бартараф этиш, педагогик фаолият билан боғлиқ касбий стресс ва унинг детерминантларини тадқиқ этиш, педагогларда касбий стрессга барқарорликни шакллантиришнинг амалий жиҳатларини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиради.

         Республика тараққиётининг ҳозирги босқичида жамият олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳар бир инсонда ижтимоий фаоллик, юқори жавобгарлик, меҳнатга ижодий ёндошиш каби хислатларни шакллантиришдан иборатдир. Ўсиб келаётган ёш авлодда ижодий фаолликни ва унинг негизида ётувчи қобилиятни таркиб топтириш Республика маориф тизими олдида турган долзарб вазифадир. Бунда асосий эътибор таълим методларини, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилиши лозим. Шу муносабат билан таълим қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:

·     Мустақилликни, истиқлолни ҳис эта билиш, ўзликни англаш;

·     Республикада илм борасидаги куч-қувватни ва ақл-заковатни тараққий қилдириш;

·     Давлат, жамият, оила олдидаги масъулиятни англовчи ҳар томонлама баркамол шахсни вояга етказиш;

·     Жисмоний бақувват, аҳлоқан пок, Ватан туйғуси билан суғорилган  фидоий инсон, изланувчан, ташаббускор, соғлом авлодни шакллантириш;

·     Таълим жараёнида фақат билим эгаллаш, саводли бўлиш эмас, балки шу билан бирга олган билимларини ҳаётга тадбиқ эта билишга қодир шахсни тарбиялаш;

·     Янги шароитларда яшаш, меҳнат қилишни биладиган ёшларни тарбиялаб етказиш.

         Ёш авлод таълим жараёнида ўзининг ўқиш фаолиятида ижобий мотивларни тўла англай олсагина, у келажакда ўз олдида турган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиб, ижодий махсуллар ярата олади. Бу эса мустақилликни қўлга киритган Республикамизнинг жаҳондаги илғор давлатлар қаторига қўшилишига катта ҳисса бўлади. Шунинг учун ҳам бозор иқтисодиёти ўзгарувчан шароитларда меҳнат қилишга лаёқатли бўлган, юқори малакали маҳаллий кадрларсиз Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини тасаввур қилиш қийин. Нафақат умумий маълумотлар ва тарбияни, балки кадрларнинг касбий йўналиши, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ўз ичига оладиган ягона узлуксиз миллий таълим тизимини яратиш вазифаси илгари сурилмокда. Бунда, Ўзбекистоннинг ўзига хос ҳусусиятлари, халқнинг миллий психологик турмуш тарзи, таълимдаги бутун жаҳон тажрибасининг энг яхши ютуқлари ҳар томонлама эътиборга олиниши лозим. Жорий этилаётган тизимда мустақил фикрлаш қобилиятини тарбиялашда ўқитувчи билан ўқувчи муносабатини тубдан ўзгартириш, ўқув жараёнини инсонпарварлаштириш муҳимдир. Бу масала бевосита ёшларнинг тафаккурига, онгига, руҳиятига таъсир этиш билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ–5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган “соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш”, 2020 йил 27 февралдаги ПҚ–4623-сонли “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган “тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал педагог кадрлар тайёрлаш”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 472-сонли “Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган “Психологик саломатлик йўлида Ўзбекистон” шиори остида миллий тарғибот компаниясини амалга ошириш” билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишга мазкур ўқув қўлланма муайян даражада хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МУНДАРИЖА

КИРИШ ........................................................................................................... 3

I БОБ. ПЕДАГОГЛАРДА СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ............................6-33

1.1. Стресс таснифи ва унинг сабаблари.............................................................. 6

1.2. Стресснинг психофизиологик механизмлари............................................. 14

1.3. Шахснинг стрессга чидамлилиги тушунчаси ва тузилиши....................... 17

1.4. Профессионал таълим тизими педагоглари фаолиятидаги стрессоген омиллар.................................................................................................................. 27

II БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПЕДАГОГИК СТРЕСС ЖАРАЁНИ ВА СТРЕССНИ ЕНГИШ МОДЕЛИ.................. 34-58

2.1. Профессионал таълим тизими педагогларида касбий стрессни бошқариш.............................................................................................................. 34

2.2. Стрессни енгиш учун моделлар ва механизмлар....................................... 38

2.3. Профессионал таълим тизими фаолиятида ўқитувчиларнинг стрессга чидамлилиги......................................................................................................... 44

2.4. Профессионал таълим тизими педагогик фаолиятида касбий стресс феномени............................................................................................................... 54

III БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГЛАРИДА ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТДАГИ СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ..................................................................... 59-80

3.1. Профессионал таълим тизими педагогларида стрессга мойиллик даражасини аниқлаш............................................................................................ 59

3.2. Стрессга барқарорликда ўз-ўзини баҳолаш тести...................................... 63

3.3. Стрессга барқарорликни баҳолаш учун "Стресс" тести............................ 68

3.4. Стресс даражасини аниқлаш тести.............................................................. 76

IV БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГЛАРИДА СТРЕССГА БАРҚАРОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ.................... 81-136

4.1. Стрессга барқарорликни шакллантириш усуллари.................................... 81

4.2. Стресс холати психокоррекцияси ва стрессга чидамлиликни ошириш усуллари............................................................................................................... 90

4.3. Профессионал таълим тизими педагогларида стрессга барқарорликни ривожлантиришга қаратилган психологик тренинг машғулотлари.............. 99

4.4. Профессионал таълим тизими педагогларида стрессга барқарорликни ривожлантиришга қаратилган релаксацион машқлар.................................... 126

4.5. Стрессга қарши курашиш йўллари............................................................ 132

Амалий машғулотлар...................................................................................... 136

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................................................................. 139

 

 

 

 

 

 

 

 

 


ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

Таълим жараёнида педагоглардаги стрессга барқарорликни ривожлантириш

Таълим жараёнида педагоглардаги стрессга барқарорликни ривожлантириш

КИРИШ Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида стресс ва уни келтириб чиқарувчи психофизиологик, эмоционал, когнитив омилларни аниқлаштириш, касбий фаолият билан шуғулланаётган ходимлар орасида касбий стресснинг…

КИРИШ Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида стресс ва уни келтириб чиқарувчи психофизиологик, эмоционал, когнитив омилларни аниқлаштириш, касбий фаолият билан шуғулланаётган ходимлар орасида касбий стресснинг…

Муста қ илликни, исти қ лолни ҳ ис эта билиш, ў зликни англаш; ·

Муста қ илликни, исти қ лолни ҳ ис эта билиш, ў зликни англаш; ·

Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги

Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги

МУНДАРИЖА КИРИШ ...........

МУНДАРИЖА КИРИШ ...........

Стресс холати психокоррекцияси ва стрессга чидамлиликни ошириш усуллари

Стресс холати психокоррекцияси ва стрессга чидамлиликни ошириш усуллари
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
06.03.2022