Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг ривожланиш қонуниятлари
Оценка 4.6

Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг ривожланиш қонуниятлари

Оценка 4.6
doc
17.02.2020
Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг  ривожланиш қонуниятлари
Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг.doc

Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг

ривожланиш қонуниятлари

 

Тадқиқотда биз фойдаланган асосий тушунчаларнинг  таърифига қисқача тўхталиб ўтсак:

“Ўқиш – ўқувчининг ўз билими, кўникмаси, малака ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган хусусий ҳаракатларидир” (Маркова А.К.).

“Ўйин – фақат болаларга хос оламни англаш ва ўз малакаларини такомиллаштириш усулидир” (Турғунов Қ.).

“Баҳо деб баҳолашнинг балл шаклида берилган сон орқали кўрсатилган ўлчамга айтилади” (Матюхина М.В.).

“Баҳолаш деб билим, кўникма ва малакаларни ўқиш дастурида кўрсатилган эталон (кўрсаткич, қолип, ўлчагич)лар билан солиштиришга айтамиз” (Матюхина М.В.).

“Билим – бу ўқувчилар онгида муайян тартибда мустаҳкамланган, уларнинг шахсий мулкини ташкил этадиган ва бундан улар заруриятга кўра фойдалана оладиган фактлар, маълумотлар, илмий назариялар, қонунлар ва тушунчалардир” (Ильин Е.П.).

Бола мактабга қабул қилиниши билан ўқиш етакчи фаолиятга айланиши зарур бўлади. Ўқиш ўйиндан фарқли ўлароқ мажбурийлик касб этади, у аниқ мақсадга қаратилган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ҳамда тизимга солинган фаолият тури ҳисобланади. Бошланғич синфларда болаларни ўқитиш жараёнида  ҳам ўйинлардан фойдаланилади, лекин энди улар ўқиш, ўқитиш вазифалари билан боғланган бўлади. Ўйиннинг мақсади, тури, ташкил этиш шароитлари ҳам ўзгаради. Бошланғич синфларда болаларнинг ўқиш фаолиятини ташкил этишда ўқитувчи ўқиш жараёнига, яъни ҳаракатларни бажариш усулларига алоҳида эътибор беради. Чунки ўқишнинг пировард мақсади муайян билим ва малакаларни эгаллаб олишдангина иборат бўлмай, балки келгусида ишлаб чиқариш, фан ёки инсонлар бажарадиган бошқа ижтимоий фаолият турларининг мураккаб муаммоларини ҳал қилишда керак бўлган мустақил равишда билим олиш маҳоратини ўзлаштириш ҳамдир.

Ўқишнинг дастлабки куниданоқ кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг психик ўсишини ҳаракатга келтирадиган турли зиддият, қарама-қаршиликлар, ички ихтилофлар вужудга келади. Булар замирида  ўқувчининг психик камолот даражасидаги, ижобий хислатлар билан талаблар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ётади. Талабларнинг тобора ортиши боланинг психик жиҳатдан тўхтовсиз ўсишини тақозо этади ва шу жараённинг узлуксиз ҳаракати натижасида инсоннинг камолоти амалга ошади.

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг муҳим хусусиятларидан бири унда ўзига хос эҳтиёжлар мавжудлигидир. Мазкур эҳтиёжлар ўз моҳияти билан муайян билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга, теварак-атрофдаги воқеликни ўзлаштиришга қаратилмай, балки фақат ўқувчининг шахсий  истагини ўзида акс эттиради. Бу эҳтиёжлар ўз сумкасига, дарс тайёрлаш бурчагига, китоб қўйиш жавонига эга бўлиш истаги, катталардек ҳар куни мактабга қатнаш туйғусини ҳис этиш кабиларни ўз ичига олади. Синфдаги ўртоқлари билан қаторлашиб саф тортиб юришлар, биргалашиб ўйнаш, ошхонага бориш, ўқитувчининг ўгитлари ҳам ўқувчини ўзига ром этади. Умуман, кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ўқишнинг туб моҳияти ва вазифасини тушуниб етмайди, балки ҳамма мактабга бориши керак деб тушунади.

Биринчи синф ўқувчисида ўқиш жараёнининг айнан ўзига қизиқиш кўзга ташланади. Махсус тадқиқотларда ўқувчилар билан кераксиз машқлар ўтказилган ва уларга олдиндан бу машқлар кейинчалик керак бўлмаслиги айтилган, лекин ўқувчилар уларни бажонидил бажаришга киришаверган.

 Ўқувчининг хусусий фаолиятда эришган дастлабки муваффаққияти  уни бошқа натижаларни эгаллашга ундайди. Унинг ўқиш фаолиятидаги биринчи меҳнат маҳсули шодлик ва қувонч ҳис-туйғуларини пайдо қилади. Масалан, айрим ўқувчилар у ёки бу матнни бир неча марта ўқишга ҳаракат қилади. Ўқиш фаолиятига қизиқиш, унинг мазмунига ҳам қизиқишни вужудга келтиради, билим олиш эҳтиёжини туғдиради ва ўқиш мотивларини таркиб топтиради.  

Кичик мактаб ёшида ўқишга қизиқиш вазият билан боғлиқ хусусиятларга эгадир. Масалан: ўқувчилар ўқитувчининг ҳикоясини қизиқиб тинглашади, ҳикоя тугаши билан улардаги қизиқиш ҳам йўқолади.

Юқорида зикр этилган масалаларни ҳал этиш мақсадида биз биринчилар қаторида Г.А.Урунтаева ва Ю.А.Афонькиналар томонидан таклиф этилган “Болада ўйин ёки ўқиш мотивининг устуворлигини аниқлаш” методикасидан фойдаланишга қарор қилдик ва ушбу методика тадқиқотимиз олдида турган вазифаларни мақсадга мувофиқ ҳал этиш имкониятига эга деб ҳисоблаймиз (методиканинг тўлиқ матнини қуйида келтирамиз).

Билим олишга иштиёқи юқори бўлган болалар, одатда, эртакни охиригача тинглашни маъқул кўришади. Билим олишга эҳтиёжи суст намоён бўлаётган болалар эса ўйнашни афзал билишади. Бироқ уларнинг ўйини беқарор кўринишга эга: гоҳ бир ўйинга киришсалар, гоҳ бошқасини бошлашади.  

Кичик мактаб ёшида кўпчилик ўқувчиларда баҳо етакчи ўқиш мотиви сифатида  намоён бўлади. Бу ерда “баҳо” юқори мотивацияни эгаллайди. Бошланғич синф ўқувчиларининг фикрича, баҳо-бу уларга берилган вазифани бажаришдаги уринишларга қўйилган баҳо, лекин бу баҳо вазифанинг тўғри, нотўғрилигини белгиламайди. Ўқувчилар қўйилган баҳолар ҳисобидан келиб чиқиб, эгаллаган билимларининг аҳамиятини эмас балки, ўз ютуқларини баҳолашади, лекин бундай фикр тез орада ўз-ўзидан йўқолиб кетади. И.П.Ильин фикрича, шу йўқолиб кетган фикр билан 3-синфда тўқнашамиз. 3-синфга келиб вазифалар мураккаблашади ва 3-4 синфга келиб ўқувчилар ўзлаштиришда қийинчиликни ҳис қила бошлайди ва энди улар баъзан аълочиларни масхара қилишга ҳам ўтадилар.

Л.И.Божовичнинг фикрича, ўқитиш ўқувчилар интеллектига эмаc, балки уларнинг хотирасига қаратилганлиги учун шундай ҳолат вужудга келади. Синфдан-синфга ўтган, сари ўқувчиларнинг мустақиллиги ошади, ўзига ҳурмат ҳисси, мустақиллик ҳисси ва эришган ютуқларга зарурият ҳислари ошиб, ўқиш жараёни уларни қониқтирмай қолади. 3-4 синфларда ўқитувчини роли ҳам, ўқувчиларнинг билим эгаллашга ундаш ҳам ўз-ўзидан сусаяди. Ўқитувчи бу ерда “баҳо”лар ҳисобига ўқувчиларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилади. Бошланғич синфни битириш вақтига келиб, қолоқ ўқувчилар “жазодан қочиш” фикри билан вақт ўтказишади. Бунинг натижасида ўқувчиларда ижодий фаолият ривожланмайди, масъулият, саботлилик, матонатлилик, меҳнатсеварлик ҳислари шаклланмайди.

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини текшириш узвий тарзда баҳолаш билан боғлиқдир. Баҳоламай туриб ўқувчилар билимини текшириш кам самара беради. Чунки болалар ўз иш натижаларини кўрмайдилар, натижада уларнинг ўзларини назорат қилиши пасайиб боради. Мактаб ҳаётининг кўрсатишича, ҳақиқатан ҳам болаларнинг  айримлари  баҳога нохуш муносабат билдирсалар, бошқалари  баҳога умуман бефарқ бўладилар.

Болаларда баҳо объектив қўйилмаганда, унга нисбатан нотўғри муносабат юзага келади. Болаларга олган баҳоларини изоҳлаб бериш керак. Баҳо қўйишда ўқувчининг ютуқ, камчиликларини кўрсатиш лозим. Эълон қилинган баҳо синф журналига ва ўқувчи кундалигига қўйилади. Баъзан оғзаки баҳо ҳам қўйилиши мумкин. Аммо ҳар қандай ҳолда оғзаки рағбатлантириш катта аҳамиятга эгадир.

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи намунали баҳо олиш учун ҳаракат қилиб, ўз фаолиятини баҳолашга эришади. Ш.А.Амонашвили фикрича, 78% ўқувчилар олган баҳоларидан норози ҳолда уйга кетадилар. Унинг фикрича, ўқувчилар ўз жавобларини тўғри, деб ҳисоблайдилар ва унга адолатсиз баҳо қўйилган, деб ўйлайдилар. Бошқалари эса ўз омадсизликларига кўникиб, ишончларини йўқота борадилар ва олаётган баҳоларига фарқсиз бўлиб қоладилар. Шунинг учун кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга баҳо билим ва ўзлаштиришга берилган кўрсаткич эканлигини тушунтириш лозим. Грузиянинг кўпгина мактабларида йўлга қўйилган кичик мактаб ўқувчиларини баҳоламаслик тажрибаси қизиқарли. 1964 йилдан бери ўқиш жараёнида кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар баҳоланмайди. Ш.А.Амонашвиллининг таъкидлашича, баҳолашда ўқувчининг асосий ўқиш мотивация хусусияти гавдаланади. Ўқувчи  унга қўйилган баҳодан юқори баҳо олишни истайди, истакнинг қондирилмаслиги эса ўқишга қизиқишни сўндиради. Бундай ҳол ўқувчига ёмон таъсир қилади. Баҳосиз ўқитиш эса, ўқувчида баҳога интилишни йўқотиб, билиш мотивларини кучайтиради.

Кўпчилик мутахассис олимлар кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни баҳолаш салбий оқибатларга олиб келади, деб ҳисобламоқдалар. Маълумки, фақат баҳо учун ўқиш билимнинг ижтимоий аҳамиятини пасайтириши мумкин. Шу боис билимни текширишнинг бошқа усулларини топиш ва қўллаш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидандир.

 

Адабиётлар рўйҳати

 

1.     Васильев И.А., Магомед-Эминов М.Ш. Мотивация и контроль за действием. – М.: Изд-во МГУ, 1991.

2.     Венгер А.Л., Цукерман Г.А. Психологическое обследование младших школьников.М.: Владос,  2004.

3.     Выготский Л.С. Психология развития ребёнка. – М.: Смысл, 2004.

4.     Дусмухамедова Ш.А. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини бошқариш психологияси. – Тошкент, 2000.

5.     Ҳайдаров Ф.И. Ўқув фаолияти мотивацияси. – Тошкент: Фан, 2005.

6.     Жўраев Н.С. Ўқув мотивларини шакллантириш. – Тошкент: ТДПУ, 2008.


Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг ривожланиш қонуниятлари

Кичик мактаб ёшида ўйин ва ўқиш мотивларининг ривожланиш қонуниятлари

Булар замирида ўқувчининг психик камолот даражасидаги, ижобий хислатлар билан талаблар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ётади

Булар замирида ўқувчининг психик камолот даражасидаги, ижобий хислатлар билан талаблар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ётади

Кичик мактаб ёшида ўқишга қизиқиш вазият билан боғлиқ хусусиятларга эгадир

Кичик мактаб ёшида ўқишга қизиқиш вазият билан боғлиқ хусусиятларга эгадир

Бошланғич синфни битириш вақтига келиб, қолоқ ўқувчилар “жазодан қочиш” фикри билан вақт ўтказишади

Бошланғич синфни битириш вақтига келиб, қолоқ ўқувчилар “жазодан қочиш” фикри билан вақт ўтказишади

Ш.А.Амонашвиллининг таъкидлашича, баҳолашда ўқувчининг асосий ўқиш мотивация хусусияти гавдаланади

Ш.А.Амонашвиллининг таъкидлашича, баҳолашда ўқувчининг асосий ўқиш мотивация хусусияти гавдаланади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.02.2020