Режа:
1.Кириш
2. Тарбияланувчиларнинг мусиқий қобилиятини шаклантириш ва ривожлантиришга қаратилган йиллик (кунлик, ойлик) иш режасини ишлаб чиқишда қўйиладиган талаблар
3.Байрам тадбирлари сенарийсини ишлаб чиқиш ва ўтказишга қўйиладиган талаблар
4. Мусиқа машғулотларида тарбияланувчилар фаолиятини тўғри ташкил этиш методикаси
5. Хулоса
Кириш
Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ўсиб келаѐтган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатдан янга даражага кўтаришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек ўқув-тарбия жараѐнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади.
Мамлакатимизда айни пайтда вужудга келган шарт-шароитлар малака оширишнинг шакли, мазмуни ва уни амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқишни ва бу жараѐнга тегишли ўзгартиришларни киритишни тақозо этмоқда. Хусусан, шу кунларда мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун тарбиячиларининг малакасини ошириш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.
Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ―2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2707-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5198-сонли Фармони, 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сонли қарори, шунингдек Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ сонли ―Илк ва мактабгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари‖ ҳамда ―Илк қадам‖ мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини амалда жорий этиш, шу асосда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари малакасини ошириш жараѐнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни назарда тутади.
Мусиқа раҳбарларининг касбий билим ва кўникмаларини Давлат талаблари асосида чуқурлаштириш, янгилаш ва таълим-тарбия жараёнида замонавий таълим технологиялари ва методларидан фойдаланиш имконини берадиган замонавий компетенцияларини ривожлантириш.
Тарбияланувчиларнинг мусиқий қобилиятини шаклантириш ва ривожлантиришга қаратилган йиллик (кунлик, ойлик) иш режасини ишлаб чиқишда қўйиладиган талаблар
Кичик ёшдаги асосий иш режа
Ўрта ёшдаги асосий иш режа
Катта ёшдаги асосий иш режа
Тайёрлов ёшдаги асосий иш режа
Мусиқа машғулотларнинг фаолият турлари тавсифи. Мусиқа тинглаш, хонандалик ҳамда чолғу асбобларда ижрочилик маҳоратини шакллантириш ва тарбияланувчиларни ушбу фаолият турларига қизиқтириш кўникмасини шакллантириш борасида тингловчига қўйиладиган талаблар. Кичик гуруҳларда мусиқий фаолият турларига бўлган талаблар. Ўрта гуруҳларда мусиқий фаолият турларига бўлган талаблар. Катта гуруҳларда мусиқий фаолият турларига бўлган талаблар.Тарбияланувчиларнинг мусиқий қобилиятини шаклантириш ва ривожлантиришга қаратилган йиллик (кунлик, ойлик) машғулот режасини ишлаб чиқишда қўйиладиган талаблар
Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган мусиқа машғулотларининг намунавий режаси.
Режа тузилиши
07-01 Ҳафталик машғулотлар жадвали
07-02 Иш режаси
07-03 Байрам эрталиклари сқенарийси
07-04 Кўнгил очиш соатлар режаси
07-05 Тарбиячи билан ҳамкорликдаги ишлар режаси
07-06 Болалар билан индивидуал ишлар режаси
07-07 Малака ошириш курсидан кейинги фаолияти юзасидан мусиқа раҳбарининг 3 йилга мўлжалланган истиқбол режаси ва унинг бажарилиши ҳақида
Байрам тадбирлари сенарийсини ишлаб чиқиш ва ўтказишга қўйиладиган талаблар
Машғулотларда фасллар, байрам ва тадбирларга оид мусиқа асарлари устида ишлаш. Байрам ва тадбирлар сенарийсини ишлаб чиқиш ва ўтказиш бўйича мусиқа раҳбари олдида турган вазифалар ҳамда уларга қўйиладиган талаблар.
Мактабгача таълим муассасаларидаги эрталиклар ва байрамлар давлатимизнинг муҳим воқеалари билан боғлиқ тарзда ташкил этилади. Турли хил байрамларга бағишланган эрталикларда болалар мамлакатимизнинг муҳим саналари ва байрамлари билан танишиб борадилар.
Бундай эрталикларда мусиқа асосий ўринда туради. Бундай эрталикларда болалар қўшиқ куйлайдилар, рақсга тушадилар, болалар мусиқий чолғуларида ижро этадилар. Бундай эрталиклар учун атайлаб сқенарийлар ѐзилади. Сқенарийлар мавзуси байрам руҳига яқин бўлиши, турли хил шеърлар, куй ва қўшиқлардан ташкил топган бўлиши керак. Демак, байрам эрталикларидаги репертуар хилма – хил бўлмоғи лозим. Танланадиган репертуарнинг мазмуни байрам мазмуни билан ҳамоҳанг бўлиши муҳим.
Давлатимиз байрамларидан ташқари мактабгача таълим муассасаларида ҳайрлашув кечалари ҳам ташкил этилади.
Катта мактабгача ѐшдаги болалар байрамга энди «истеъмолчи» сифатида эмас, балки, меҳмонлар, ота-оналар, кичик ѐшдаги болалар учун байрамни «ташкил қилувчилар» сифатида борадилар.
Бу вазиятда болалар ўзларини артистлар, яъни атрофидагиларга қувонч ва лаззат улашиш учун меҳнат қилувчи инсонлардек ҳис қиладилар. Кичик ѐш даврларида улар бу ишни ҳали уддалай олмас эдилар. Катта мактабгача ѐшга етиб болалар конқерт, спектакль (қўғирчоқ театри ѐки ролли и жро), кўнгил очишлар, кўрик-танловлар, сюрпризли чиқишлрни ташкил қила оладилар.
Мусиқа машғулотларида тарбияланувчилар фаолиятини тўғри ташкил этиш методикаси
Мусиқа машғулотлари болаларга ўз миллий мусиқий тарихлари, мусиқанинг элементар назарияси, жаҳон мусиқа санъати намоёндаларининг ижоди ҳақида тушунчалар бериш, уларда мусиқий маданиятни, одобни ва нафосатни тарбиялашда асос солади.
Мусиқа машғулотлари хоҳ у қўшиқ куйлаш бўлсин, хоҳ тинглаш бўлсин, хоҳ назарий билимлар бўлсин – ёш авлодни ахлоқий поклик, маънавий бойлик ва жисмоний баркамолликни мужассамлаштирган ҳар томонлама етук шахс қилиб шакллантиришга асос солар экан.Педагоглар мусиқа марказини жихозлашда, ундан жой олган барча жиҳозларнинг имкон қадар ёрқин, табиий рангларда бўлиши, бола эътиборини тортиши, шунингдек ёшликдан болада гўзалликка интилиш ва муҳаббат уйғотиши, бадиий ва эстетик дидни шакллантириб ва тараққий эттириб боришига хизмат қилишига эътиборларини қаратишлари лозим. Болани ўраб турган барча нарса-хонани жиҳозидан тортиб то мусиқа раҳбари ва тарбиячининг ташқи кўринишигача болани тарбиялашини доимо ёдда тутиш лозим.
Болаларни шахс сифатида тарбиялаш учун таълим, жисмоний ва онгли тарбия уйғунликда олиб борилиши керак. Бу мақсадга эришиш учун болаларда тўғри ташкиллаштирилган мусиқий машғулотлар ташкил этилади. Эстетик тарбия мактабгача ѐшдаги болаларда гўзалликни тушуниш, уни ҳис қилиш, яхши ва ѐмонни, бадиий санъат турларини фарқлай олиш ва уларга ижодкорона ёндашишга йўналтирилгандир. Эстетик тарбиянинг энг кўзга кўринган омилларидан бири бу – мусиқадир. Бу мақсадларга эришиш учун мактабгача ёшдаги болаларнинг умумий мусиқийлигини ривожлантириш керак. Болаларнинг умумий мусиқийлигига нималар асос бўлади: мусиқа боланинг эстетик тарбия омили сифатида унга гўзалликни қабул қилиш, тушуниш қобилиятларини ривожлантириш.
Бу масалаларни ҳал этиш учун умумий мусиқийликни ривожлантириш зарурдир.
Мусиқа машғулоти бешта фаолият туридан тузилади:
1. Қўшиқ ва ашулла куйлаш.
2.Мусика саводи.
3. Мусиқа тинглаш.
4.Мусикага мос харакатларни бажариш.
5.Болалар чолғу асбобларида жур бўлишдан иборат.
Қўшиқ ва ашулла куйлаш Боланинг овозига шикаст етказмай, асрабавайлаб, секин-аста ривожлантириш, қўшиқни зўриқмасдан, бақирмасдан, табиий, енгил, жарангдор ва ѐқимли овозда, мусиқани ҳис қилган ҳолда куйлашга ўргатишда давом этиш.
Мусиқа саводи қуйидаги боскичлар бўйича ўргатилади.
Болалар диққатини мусиқа ифода воситалари – куй, регистр, темп, ритм, динамик белгилар ўргатиш.
Овоз созлаш ва қушиқ ижро этиш коидаларига доир билимлар, чапак ва чолғу асбоблар чалиш қоидаларига амал қилишга ўргатиш.
Мусика ижодкорлари: «композитор», «ижрочи», «тингловчи» мавзунинг мазмуни ва урганиладиган асарнинг муаллифлари ҳақидаги маълумотлар, мусиқа саводи оркали амалга оширилади. Дутор, рубоб, карнай, най, чанг ва доира чолғулари билан таништириш, уларда чалиш усуллари ва қайси гуруҳга мансуб эканлиги ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Мусиқа тинглаш.Мусика тинглаш, мусиқа маданияти машғулотларининг асосий омили ҳисобланади, чунки мусиқанинг янграши онгли равишда идрок этилиб, унинг характери, мазмуни онгли равишда ўзлаштирилади.
Мусиқага хос ритмик харакатлар бажариш. Машғулотларда ритмик харакатларни бажариш, боларниларни жисмоний ривожлантириш учун муҳим ахамият касб этади. Боларниларни овоз аппаратлари нозик, диккат эътибори таркок серхаракат, уйинкарок, хотираси, нутқи, тулик ривожланмаган бўлганлиги сабабли мусиқа машғулотида фаолият турлари тез-тез алмашиб туриши лозим.
Болалар чолғу асбобларида жўр бўлиш. Болалар чолғу асбобларида жур булиш. Бу фаолият тури энг қизиқарли машғулотдир, чунки болалар чолғу асбоблари жонли, товушли ўйинчоклар сифатида ҳар бир тарбияланувчиларни қизиқтиради. Болалар чолғу асбоблари биринчи навбатда болаларда ижролик элементлари оркали ижодкорлик, мусиқий ўкув қобилиятларини ривожлантиради. Мусиқа машғулотларида болалар чолғу асбобларидан фойдаланиш яхши натижалар бериш билан бирга болаларни машғулотга интилувчанлигини, қизиқишини, мусиқий саводини оширади.
Мусиқий омиллар
Энг ёрқин мусиқий образли асарни тинглаш, таққослаш ва баҳо бериш. Бунда мусиқа ифода воситалари, мусиқий асбоблар тембрлари, эшитиш маданияти талаб этилади. Масалан, чолғу асбобларнинг юқори ва паст тембрлари (скрипка – алт, контрабас – виолончел ва бошқа чолғу асбоблар)
Мусиқанинг характери, кайфиятини ҳис этиш, мусиқага эмоционал муносабат билдириш мусиқанинг ифодавийлиги ва тасвирийлиги. Болада мусиқани тинглаганда унинг характерига мос кайфиятда бўлишига эришиш керак.
Мусиқага ижодкорлик муносабатини билдириш. Ҳар бир бола бирор мусиқий асарни эшитиб ўзича бадиий тасаввур қилади ва қўшиқда, ўйинларда, рақс элементлари билан ҳиссий муносабат билдириши мумкин. Бу болаларда ижрочиликнинг илк намойишлари, яъни илк уруғлари бўлиши мумкин.
мусиқа идрокини тарбиялаш
Мусиқа материалини ажратиб олиш.
Тарбия ва таълим методларини тизимлаштириш.
Мусиқа асарларининг турли-туман тематикларидан фойдаланиш (ижтимоий, табиат, меҳнат, болалар турмуши, эртаклар).
Ишнинг турли босқичларидан фойдаланиш.
Мусиқа асарининг образлар сони ва шаклига қараб аста-секин мураккаблашиб бориши.
Хулоса
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, мактабгача таълимда мусиқа машғулотлари орқали мусиқа раҳбари болаларда юксак маънавий, бадиий ва ахлоқий маданиятни, миллий ғурур, ватанпарварлик тарбиясини, нафосат ва бадиий дидни ўстиришга, тафаккурларини кенгайтиришга, мустақиллик ва ташаббускорликни тарбиялашга хизмат қилади.
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқий ритмик харакатлар болаларга турли характердаги мусиқа оҳангига мос ҳолда ҳаракатланишига, кичик гуруҳларга бўлиниб, якка ҳолда, жуфт-жуфт бўлиб, жамоа билан ҳамоҳанг ҳаракат қилган ҳолда оддий рақс элементларини аниқ бажаришга ўргатади, Мусиқа болаларда нафисликни, гўзалликни, ифодали ҳаракатларни қарор топтириб, ижодий қобилиятини тарбиялайди.
Мусиқа машғулотлари болаларнинг умумий маданиятига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Ҳар хил фаолиятлар билан шуғулланиш (мусиқа тинглаш, қўшиқ айтиш, мусиқий – ритмик ҳаракатлар бажариш, болалар мусиқий чолғуларида ижро этиш) болалардан диққатни, уюшқоқликни, зукколикни талаб қилади. Бу фаолиятлар давомида болаларда иродавийлик шаклланиб, тортинчоқлик йўқола боради. Шу тарзда мусиқий фаолиятлар болалар шахсининг маънавий – маданий сифатларини шакллантириш учун керакли бўлган шарт – шароитларни таъминлайдиган ва уларнинг умумий маданий савиясига асос солади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.