Мавзу: Очиқ ахборот коммуникация тизимида инсоннинг ахборот таҳдидларини баҳолаш ва хавфсизликни таъминлаш имкониятлари. Турли ахборот-психологик вазиятларда шахснинг ижтимоий хулқи.
Шахс турли мафкуравий таҳдидлардан қандай сақланиши мумкин? Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун аввало эгосентризм каби тушунчаларга изоҳ бериш даркор. Эгоцентризм сўзи лотинча "эго" - мен ва
"центрум" - доира маркази сўзларидан олинган бўлиб, ўз фикр-ўйлари, манфаатлари доирасида қотиб қолган инсоннинг атроф - муҳит ва одамларга оид ўз билимлари ва ўзгаларга муносабатини ўзгартира олмаслигини билдиради. Психологияда эгоцентризмнинг бир қанча турлари мавжуд. Улар
билишга оид, аҳлоқий, коммуникатив ва бошқаларга бирор хил маълумот бериш жараёнида уларнинг фикри билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимасликдир.
Назаримизда, замонавий информацион хуружлар муаллифларида айнан шу каби эгоцентризм кузатилади ва улар ўзларига ўхшаш фақат ўз манфаатинигина кўзлайдиган авлод онгини қамраб олишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам шахсга психологик ҳимоя зарур. Психологик ҳимоя бўлиши учун шахсда мустақил фикр бўлиши лозим. Демак, очиқ ахборотлар таҳдиди шароитида ёшларни тўғри яшашга, ватанпарвар ва инсонпарвар бўлишга, эркин фикрли бўлишга ўргатиш орқали уларда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш энг долзарб вазифалардир. Зеро, ўргатиш бир томонлама жараён бўлмай, у "педагог-тарбияланувчи" мулоқоти тизимида кўпроқ тарбияланувчининг фазилатларига боҳлиқ. Бундай мураккаб ишни ташкил этишда ҳар бир ижтимоий тоифа ёки шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини инобатга олиш зарурати ижтимоий психологияда исботланган. Масалан, агар ўқувчи ёки талабаларни яхлит гуруҳ деб оладиган бўлсак, уларнинг барчаси билан бир вақтда, бир хил эффект билан ишлаш ва у орқали уларнинг мустақил тафаккурини ўстириш,
соғлом эътиқодини тарбиялашнинг иложиси йўқ. Иккинчидан, бир гуруҳ талаба ёки ўқувчи учун мақбул ва самарали деб ҳисобланган услубни бошқасида ҳам айнан жорий этишга уриниш бундай шароитларда тескари самара бериши мумкин.
Демак, бугун таълим муассасаларида таълим олаётган, лекин минг афсуски, ўз мустақил фикрига эга бўлмаганлар билан ишлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
Биринчидан, хулқ - атвордаги хатоликлар энг аввало фикрлаш тарзидаги хатоликларнинг оқибати бўлгани учун талабаларнинг негатив фикрлаш тарзи схемасини ўзгартириш лозим.
Иккинчидан, фикрлаш тарзига таъсир кўрсатиш учун педагоглар ўзларининг тушунтириш услубларини, тарбия методларини ўзгартиришлари
лозим.
Яъни илгари, юқори тонларда, директив оҳангда, "катта роли"даги талаба билан мулоқот қилган педагог, энди керак бўлса, "тенгма-тенг", демократик оҳангда, босқичма - босқич хатти - ҳаракатларни биргаликда таҳлил этишга ўтишлари лозим.
Учинчидан, ўқувчи - талабанинг ўз-ўзини идрок қилишини, ўзига бўлган баҳосини ўзгартириш, яъни, талабани ижобий ишларга йўналтириш
орқали ўзига бўлган баҳосини ўзгартиришга эришиш керак.
Ниҳоят, шундай вазият яратиш лозимки, ўқувчи ижобий тажриба орттирсин, яъни, ўзига, оиласига ёки синфдош дўстларига, мактабига манфаатли иш қилиб олқиш олсин. Яъни, уларни жамоат ишларига кенг жалб этиш амалиётини кенгайтириш, бу ишдан манфаатдорлигини ошириш лозим.
Демак, таълим ва тарбия жараёнида ҳар бир педагог ёшларнинг мустақил фикрлашлари учун шароит яратиш лозим, акс ҳолда унинг онги тайёр шаблонлар, стереотипларга шу қадар ўрганадики, улар охир - оқибат ҳар қандай бидъат ёки ёт ғояларга эргашиб кетаверадиган бўлиб қолади. Яъни,
дарсни ташкил этишнинг ноанъанавий усулларига кенг йўл очиш, дарсларда ўқувчилар билан интерактив мулоқотни ташкил этиш, улар миясининг яхшироқ ишлаши, қизиқиши ва мустақил фикрлашга ёрдам беради.
Психологик манбалардан яна шу нарса маълумки, ёшлар мустақил фикрлашлари учун таълим жараёнининг ўзида жорий этилган тартибларда
бюрократияни минималлаштиришга эришиш керак. Чунки эски таълим тизими ўқитувчининг айтганини, у ёзган маъруза матнини айнан кўчириб ёзиб келиш, айтиб беришни талаб қиларди. Бу ҳолат мияни автоматик ишлашга, зомби каби ёдланган бир хил қолипда бўлишга ўргатади. Бундай мияда албатта ўзига хос вакуум ҳосил бўладики, бу вакуумга кейинчалик бошқа ёт ғоя ва тушунчалар жуда тез сингади, чунки мия деярли тормозланган, ҳар қандай бошқача хабар унинг миясига осон кириб олади.
Демак, давримиз педагоглардан, раҳбарлардан ўз иш услубларини ўзгартириш, мулоқот қобилиятларини такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Бу унинг таъсир кўрсата олиш хислатини самарали бўлишини талаб этади. Бу эса бевосита ёшларда мустақил, эркин тафаккурни ривожланиши учун реал замин бўлади.
Ўқитувчилар ёшларни турли ёмон таъсирлардан асрашда аҳлоқий қадриятлардан фойдаланиши ва бунда аҳлоқий таъсир кўрсатиш технологиясидан оқилона ўз фаолиятида жорий эта олиши лозим бўлади. Аҳлоқийликка ўргатиш, аҳлоқан ва маънан юксак бўлиш, умуман тазйиқни, куч ишлатишни рад етади. Маъмурий тазйиқ ёшларни ёт таъсирлардан асраб қололмайди. Бунинг ягона йўли - ўқувчи билан муносабатда гуманистик тамойилларни жорий етиш, эркин фикр алмашиш муҳитини яратилишидир. Зеро, мамлакатимизда кўрилаётган эркин фуқаролик жамиятини асосчиси Ислом Каримов бу эзгу ишларни амалга оширишда ҳамиша ёшларга, уларнинг мустақил фикрли, иқтидорларига ишонадилар.
Очиқ ахборот коммуникацияси жараёнида ёшлар онгига таъсир этаётган ёт ғояларга қарши ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишдан аввал ёшларнинг ижтимоий хулқда кўзга ташланадиган энг муҳим ҳолатлардан бири ташвишланиш, нимадандир чўчиш ва шу туфайли ижтимоий муносабатлардан ўзини олиб қочишга интилиш ҳисларини намоён бўлишидир. Чунки агар, психологик ҳимоя ҳолатининг моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, бу шахс - ички кечинмаларини ифодаловчи шундай ҳолатки, унда одам ички руҳий мўтадилликни асраш учун ўзидаги хавотирланиш, қўрқув ва хадиксирашларини босишга, улардан ҳалос бўлишга интилади.
Психологик ҳимоя - шахсни турли салбий таъсирлардан асрашга, психологик дискомфортни бартараф этишга хизмат қилади. Шундай ҳолатларда одам одатда шахслараро муносабатларда ўзини бошқачароқ тутадиган бўлиб қолади. Психологлар ҳимоя механизмларига одатда қуйидагиларни киритадилар:
- очиқ ҳиссий - кечинмаларни босиш, кўтармасликка уриниш;
- рад этиш, яъни номаъқул маълумотни очиқ рад этиш, қўшилмаслик;
- проекция - ўзидаги ҳиссиёт ва кечинмаларни ташқи объектларга кўчириш орқали пайдо бўлган ҳолатнинг сабабларини ташқаридан қидиришга мойиллик;
- идентификация - ўзини ахборот эгасига ўхшатиш, унинг ўрнига ўзини қўйиш орқали қадриятларни рад этиш ёки танқидсиз ўзлаштириш;
- регрессия - илгари ҳаётида, масалан, ёшлигида бўлиб ўтган қайсидир воқеаларга қайтиш, уларнинг яхши ва маъқулларини яна хотирада тиклаш ва
хулқда қайтариш орқали ўзида психологик ҳимоя ёки оқловни ташкил этиш:
- ёлғизланиш - жамиятдан ўзини олиб қочиш, ўзидаги ўзгаришларни бошқаларга билдирмасликка интилиш, айрим талабалар ўқишга бормай қўядилар;
- рационализация - мулоҳаза ва фикр юритиш орқали ўзида ҳимоя инстинктларини пайдо этиш;
- конверсия - мулоқотдаги қандайдир тўсиқлар ёки баръерларни олиб ташлаш учун кутилмаган усулларни қўллаш, масалан, хавотирли информацияни юмор билан алмаштириш йўли.
Адабиётлар рўйҳати
1. И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Хавфсизликва барқарор тараққиёт йўлида. 6 - жилд. T.: "Ўзбекистон", 1998.
2. В.И.Ярочкин Информационная безопасност. M. Фонд "Mир" 2003.
3. Г.В.Грачев Информационно - психологическая безопасност личности. M. Фонд "Mир" 2004.
4. Г.В.Грачев Информационно - психологическая безопасност личности: состаяние и возможности психологической зашиты - M 2002.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.