ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ
Оценка 4.9

ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ

Оценка 4.9
doc
16.02.2020
ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ
ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ.doc

ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ

 

Психика ва онгнинг тараққиёти

        Ҳамма  тирик организмлар ўсимликлардан тортиб, ҳайвонларгача акс эттиришнинг биологик шакли сесканувчанлик хусусиятига эгадир.                            Сесканувчанлик- тирик организимнинг биологик аҳамиятига эга бўлган таъсирларига жавоб қайтариш қобилятидир.                                                               Биотик, яъни биологик аҳамиятга эга бўлган омилларига махсус ҳаракатлар билан реакция қилиш усулларига тропизм ёки таксислар дейилади.     Фототропизм –бу тирик организимнинг ёруглик таъсирида ҳаракатга келишидир. Термотропизм-тирик организмнинг иссиқлик таъсири остида ҳаракат қилишига мойиллигидир.Хемотропизм-тирик организмнинг физик- химиявий муҳитни танлаб олишга бўлган мойиллигидир.

         Топотропизм –тирик организмларнинг механик қўзғатувчилар таъсири остида ҳаракат қилишига мойилигидир. Ўсимликларда акс эттиришнинг биологик шакли фақатгина тропизмлардан иборат бўлиб, бу ҳаракатлар ўсимликларга ўз-ўзини бошқаришига ёрдам беради, яъни фойдали ҳолда манбага қараб интилади ёки ўзини сақлашга доир бошқача ҳаракат қилади. Ҳайвон нерв тизими ва мияси қанчалик  юксак  даражада тараққий этган бўлса унинг психикаси ҳам шунчалик юқори босқичга кўтарилган бўлади. Психиканинг ривожланиши одамда энг юқори даражада онгача ўсиб етган.                                              

Ҳайвонларнинг инстинктлари.

         Инстинктлар-ҳайвонинг табиий эҳтиёжларини қондириш учун қиладиган мураккаб туғма ҳаракатларидир. Қушлар жуда усталик билан ин ясар эканлар материал танлаш ва инни пишиқ қилиб қуриш йўлида хилма-хил ҳаракатларни бажарадилар. Масалан: Қалдирғочларнинг ин  қуриши, Калюшка деб аталувчи балиқнинг эркаги сув тагида ердан чуқурча ковлаб, уни майда сув ўсимликлари билан тўсади, иннинг ён деворини қуради ва устини беркитади  буни у йирикроқ ўсимликлардан ўз танасидан елимсимон модда чиқариб ясайди.Шундан кейин эркак балиқ ўз урғочи балиқни уруғ қуйиш учун ҳайдаб киргизади ва то уруғдан балиқчалар очиб чиқунга қадар ин атрофини қўриқлаб туради. Рус зоопсихологи В.А.Вагнер (1849-1934) урғочи ўргимчакнинг номақул бўлиб қолган  инстинктлари шаротида унинг хатти-ҳаракатларини  кузатган ва тасвирлаб берган эди. Чунончи кўпинча   ўргимчак пилласининг ичидагини зараркунандалар еб кетган бўлади. Лекин урғочи ўргимчак  бўшаб қолган пиллани қўриқлашда ва у ёқдан-бу ёққа кўчиришда давом этади. Шундай ҳоллар ҳам бўладики урғочи ўргимчак пиллани ясаб ва одатда тухум қўйиш чоғида бажариладиган ҳаракатларни бир неча марта такрорлаб, амалда тухум қўймаслиги ҳам мумкин. Шундай бўлсада у келгуси босқичга  яъни бўш пиллани қўриқлашга ва уни ёқдан –бу ёқга кўчиришга ўтади. Асаларилар реакциянинг мақсадга  мувофиқлиги ҳам нисбийдир. Агар мумкатакнинг орқа томони тилиб қўйилса асалари яроқсиз уяга маълум миқдордаги ширани тўкиб бўлгач гарчи унинг иккинчи томонидан шира оқиб кетадиган бўлса ҳам мум билан беркитиб кетади. Француз тадқиқотчи К.Фабри арининг   бир қолибдаги мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатини кузатган эди. Ер ариси уясининг олдига чалажон чигирткани келтириб, барча арилар сингари уясини текшириш учун кириб кетганида тадқиқотчи унинг ўлжасини йироққа суриб кўяди. Ари уясидан чиқиб уни излаб шошиб яна уясининг олдига қўяди ва текшириш учун яна уясига кириб кетади. Фабри арининг уяси олдидан  чигирткани қирқ марта четга суриб қўяди ва ари қирқ мартасида ҳам ўлжасини топиб, уни олиб кириш учун уясини текширган. Бу мисоллар инстиктнинг чекланганлигини кўрсатади. Инстиктив ҳаракатлар муайян шарт-шароитларга қатъий боғлик бўлади. Инстиктнинг амал қилиш механизми шундан иборатки, ташқи шарт-шароитлар рефлектор муносабатни билдиришга ундайди, энг охирида эса  навбатдаги муносабат билдириш учун қўзғайди ва ҳоказо. Шу тарзда рефлексларнинг бутун бир занжирини ҳаракатга келтиради ва бу билан наслий йўл билан мустаҳкамланган дастурни амалга оширади. Инстинктив ҳаракатлар стандарт шарт-шароитлар ўзгариши биланоқ ўзининг мақсадга мувофиқлигини йўқотади. Шундай қилиб хатти-ҳаракатларнинг инстиктив шакллари фақат доимий шароитлардагина мақсадга мувофиқдир. Ҳайвонларнинг инстинктлари турли хил кўринишда намоён бўлади. Овқатланиш инстикти–ҳайвонларнинг ўзи ва боласи учун овқат қидириб топиш овқат ғамлаш ҳаракатлари.         Сақланиш инстикти-ҳайвон ўз ҳаётини ва омонлигини сақлаш ҳаракатларида ифодаланиб, у икки кўринишда содир бўлади.

         Биринчиси душманга ҳужум қилиш, иккинчиси ўзини ҳимоя қилишдир. Ҳар бир ҳайвон душмандан ҳимоя қилиш учун бирор органидан  шохлари, туёқлари, тиш-тирноқлари, тиканлари каби ёки заҳарли-ҳидли суюқликдан фойдаланади. Масалан, Африка кобраси ўз заҳрини 3,5 метр  масофагача ота олади. Масалан. Амеркада терисининг усти кора жун билан қопланган унча катта бўлмаган бир йиртқич ҳайвон яшайди. У амалда барча турдаги  йиртқич ҳайвонларнинг  ҳужумидан сақлангандир. Ҳайвонлар уни орқасидаги узун чизиғидан таниб олади. Бу ҳайвон Скунс деб аталади.Табиат скунсга бир безни ато этганки, у бениҳоя заҳарли ҳид тарқатувчи  суюқлик тарқатади. Салгина хавф туқилиши биланоқ скунс душманига орқасини ўгириб,  думини кўтаради ва ҳавога суюқлик пуркайди. Натижада энг катта йиртқичлар ҳам бир  неча соат давомида «ҳушидан кетиб қолади». Америка  қитъасидаги барча  ҳайвонлар скунсни  четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар. Бу ҳайвони янги иқлимга мослаштиришга қарор қилинди. Ёш ҳайвонларни олдинига ўралган майдонда сақлашди. Йиртқичларни парвариш қилишда хизматчилар қийналмасликлари учун ҳайвонлардаги мумк безлари олиб ташланди. Эркинликка қўйиб  юборилган скунслар ўрмонларда бемалол юришарди. Қачонки, скунсларга ҳужум  қила бошланганида  улар қочмасдан, орқаларини ўгириб  туришаверди ва душманларининг енгилгина ўлжасига айланишади. Шундан кейин  скунсларнинг безлари  кесиб ташланмади уларни  боқишнинг бошқа усулари топилди. Насл қолдириш инстинкти- бу ота-оналик инстинкти сифатида  кўриниб, насл –авлод учун  ғамхўрлик қилиш уни маълум вақтгача овқат билан  таъмин этиш,  хавф-хатардан сақлаш  ўз болаларини парвариш қилиш туғма  маҳоратига эга бўлиб, ўз наслининг келажаги ҳақида катта ғамхўрлик қилади. Жумладан, ўргимчакнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун толалардан пиллалар ясайди. Бу пиллани  урғочи ўргимчак қўриқлаб ва тез-тез кўчириб юради, ўргимчак болалари пайдо бўлиши билан урғочи ўргимчак уяларини ёнидан силжимасдан қўриқлаб туради. Насли катталашгани сари урғочи ўргимчак ҳам  уларга шунча бефарқ бўла боради ва  сўнгра эса ўргимчак болалари  мустақил ҳаракат қиладиган  бўлиб, қолгандан кейин  уларни ташлаб кетади. Туда бўлиб яшаш инстинкти –бу инстинкт  ҳайвонларнинг турли усулар билан ўзаро алоқа қилишида хилма-хил шаклда биргалашиб, тўдалашиб, пода бўлиб, гала бўлиб яшашларида зоҳир бўлади. Бу тўдаланиш  баъзи ҳайвонларда доимий характерга эга бўлса (чунончи  чумолилар асаларилар), баъзилари асосан йиртқич ҳайвонлар эса ўзига ўхшаш ҳайвонлар вақти-вақти билан  биргалашиб яшайди. Масалан қоплон энг кучли ва маймун учун энг  қўрқинчли йиртқич. Қоплон маймунларга ерда доим мушукдек чаққон ҳужум қилади Шимпанзе маймун доим кучли ҳайвон, лекин қоплондан уларга доим кун йўқ. Шимпанзелар қоплонни одатда ёмон кўрадилар, уни кўришлари биланоқ шимпанзе маймунлари тўда бўлиб, ваҳшиёна букчайиб қўлларини пастга тушириб, сакраб, бақиришиб ҳайвонни ҳамма тамонидан қуршаб оладилар. Айрим ҳолларда шимпанзелар қўлларига калтак олиб, қоплонни уриб ҳайдайдилар. Ҳашоратлар галаси, кушлар галаси, сут эмизувчилар подаси, йиртқичлар тўдаси, ҳайвонларнинг доимий тўда бўлиб яшаш шаклидир. Маълумки, асаларилар уясида битта она ари бир неча ўнлаб эркак ва бир неча юзлаб бепушт ишчи ари жинсий  органлари етишмаган)лар бўлади. Ишчи ариларнинг хатти –ҳаракатлари жуда ҳам мураккабдир. Ривожлана борган сари ҳар бир ишчи асалари уядаги вазифасини ўзгартира боради. Олдинига у асалари болаларини (гумакларини) боқади, уяни тозалайди, сўнгра уяни қўриқлайди, озиқа топиб келади, катакчалар ясайди. Ерда яшайдиган арининг инстиктлари ҳам жуда муракаб  ҳаракатлар занжиридан иборатдир. У ўзига уя  қазиб олиб, учиб кетишидан олдин ҳар гал уни озгина тупроқ билан қоплайди. Ўлжасини олиб  келганидан кейин ари уни уяга киравершига Қўйиб ҳалиги тупроқни четга буриб, уяни текшириб кўради, шундан кейингина уни уяга олиб киради. Инстинкт харакатлари туғма ва наслдан-наслга ўтадиган онгсиз ҳаракатлардир. Булар ҳайвонларнинг ҳаёт учун курашиш ва муҳитга энг муваффақиятли уйғунлашиш жараёнида ҳосил қилинган ҳолида  ирсият йўли билан мустаҳкамланиб қолган онгсиз ҳаракатлардир. Булар ақл билан ўйлаб  бажариладиган фаросатли ҳаракатлар эмас. Масалан, янги туқилган мушук болаларини   чўмилтириб, мушук олдига олиб келганда, у ўз болаларидек  меҳр билан боқади, эмизади ҳимоя қилади, аммо уни сичқон боласи эканлигини англатади. Ўрдак тухумлари товуққа бостирилганда у ўрдак тухумининг  фарқига  бормасдан, шу тухумдан чиққан ўрдак болаларини боқади, улар сувга тушиб сузганларида  сув лабида у ёқ, бу ёққа  юриб уларнинг товуқ жўжалари  эмаслигини англамайди.Демак инстинктлар доимо бир шаклда кўринадиган ҳаракатлардир, аммо инстинктлар шароитга мувофиқ ўзгарши мумкин. Ҳайвонларнинг  кўникмалари:                                        Тараққиётнинг юқори босқичидаги ҳайвонларда ҳаракатнинг инстиктив шаклари билан бир қаторда хатти-ҳаракатининг индивидуал  ўзгарувчан шаклари –кўникма ва интеллектуал ҳаракатлари  ҳам бордир. Кўникма- бу ҳайвонларда  шартли боғланишлар асосида  юз берувчи ва автоматик равишда содир бўлувчи  ҳаракатлардир, яъни бирор фаолиятнинг такрорланиб туриши натижасида аста-секин ҳосил қилинган хатти-ҳаракатларга айтилади. Нерв тизимининг ривожланиши жиҳатидан ҳайвон қанчалик юқори ўринни эгаласа, у ўзида шунчалик мураккаб  кўникмаларини ҳосил қила олади. Инстиктларга қараганда кў никма хатти-ҳаракатларнинг анча ўзгарувчан  шакли ҳисобланади.        Ҳайвонларнинг кўникмалари ота-оналаридан “урганиш” йўли билан ҳам ҳосил бўлади. Масалан, бўрилар болаларини овга ўргатадилар, қари бўри қилган ҳаракатини ёш бўри такрорлайди, бу тақлид қилиш инстинктига асосланган, хатти-ҳаракатлар кўникмасидир. Уй ҳайвонларини одам  «ўргатганда» улар кўп кўникмалар  ҳосил қилади. Шунингдек циркда уйновчи ҳайвонларда  хиллма-хил жуда муракаб кўникмалар ижро этилади. Маълумки ҳайвонда одам томонидан кўникмалар ҳосил қилиниши ўргатиш дрессировка дейилади. Машҳур дессировкачи маълум нарсага ўргатишда ҳайвонлар керакли ҳаракатни бажарган пайтда уларга овқат бериб, рағбатлантирган, шу  йўсинда мураккаб ишларни бажаришга ўргатган. Масалан, айиқларни велосопедда ёки самоварни   столга  қўйишга,  филларни уйин тушишга  ва шу каби мураккаб хилма-хил кўникмаларга ўргатган.        Ҳосил бўлган кўникмалар ҳатто  айрим инстиктларни тўхтатиб қўя олади. Жумладан балиқларда шартли боғланишлар анча тез ҳосил бўлади. Шартли боғланишларнинг  ҳосил бўлиши учун ёруғлик  ранг нарсанинг шакли шунингдек товуш ва таъм  белгилари сигнали бўлиб хизмат қилиши мумкин. Лекин бу боғланишлар тез ўзгармайдиган бўлади. Чунончи чўртанбалиқда майда балиқларни овлашга  оид шартли рефлекс осонгина ҳосил бўлади. Лекин бу рефлексни  сусайтириш жуда қийин. Тадқиқотда майда балиқлар чўртанбалиқдан шиша билан ажратиб  қўйилганда йиртқич  янгидан  вақтинчалик боғланиш ҳосил  қилмагунга қадар  узоқ вақт  давомида шишага  урилиб турди, шиша олиб қўйилгандан сўнг эса янги боғланиш ўз навбатида узоқ вақт сақланиб туради. Шундан кейин чўртанбалиқ ёнида сузиб юрган майда балиқларга умуман аҳамият бермай қўяди. Бу фактлардан маълумки шароит ўзгариб кетганда шартли боғланишлар ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини бир оз ўзгартириши мумкин экан. Шундай қилиб кўникмалар бир-биридан муҳим жиҳатидан фарқ қилиши мумкин:       бир холатда кўникмалар ўзларининг автоматизмларига кўра инстинктларига яқинлашсалар, бошқа бир ҳолатда интеллектуал ҳаракатларга  яқинлашадилар.

         Ҳайвонларнинг  интеллектуал ҳаракатлари .                                         

         Ақл (интеллектуал) босқичи ҳайвонларнинг деарли мураккаб фаолият билан  тавсифланиб, у акс эттиришнинг мураккаб туридир.                   

         «Ҳайвонларнинг борлиқни психик акс этиш усули интеллектуал фаолиятига ўтишида алоҳида нарсаларгина эмас, балки уларнинг  муносабатларини акс эттириш ҳам вужудга келади .                                                Ҳайвонлар ривожланишининг бу босқичда фанлар орасидаги боғланишларнинг акс эттира оладилар. Бу ерда янги хусусиятлар юзага келади.

         Немис зоопсихологи В.Кёлернинг тадқиқотларида маймунларга етиб бўлмайдиган жойга хўрак қўйилади. Хўракдан яқинроқ,  лекин бевосита етиб бўлмайдиган жойга узун таёқ қўйилади. Бу таёққа етишиш учун қафасда қисқа таёқча билан хўракни олиб бўлмайди. Маймун эса биринчи фазада қисқа таёқ билан узун таёқни олади.

         А.Н.Леонтъевнинг фикрича ақлий ҳулқ-атворни бошқа хусусияти бу муваффақиятсиз ҳаракатлардан сўнг тўсатдан жавобни топишидир. Бу ҳодиса В.Кёлер томонидан “инсайт”-равшанлашиш деб аталган.       Ақлий ҳулқ–атворнинг бошқа икки хусусияти бу топилган муаммонинг ечимини тез эслаб  қолиш ва шу билан шаклланган операцияларни бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга  ўтказа олишдир.

Ҳайвонот оламининг юксак босқичидаги вакилари (қуриқликда яшовчилардан хусусан одамсимон маймунлар денгиз ҳайвонларидан дельфинлар) инстинкт, кўникма эгалашдан ташқари яна мураккаб ҳаракатларни бажара олади, ҳайвонларнинг бундай хатти-ҳаракатларини интеллектуал ҳаракатлар деса бўлади. Интеллектуал хатти-ҳаракатлар ҳайвонинг  анча юксак  шаклдаги  психик фаолияти билан боғлиқ бўлиб,  у туғма интеллектлар  ва ҳаётда ҳосил қилинган кўникмалар ҳайвоннинг яшаш шароити талабларига жавоб бера олмаган тақдирда юзага келади. Юксак тараққий қилган ҳайвонлар улар учун маълум даражада мумкин ёки янги бўлган бир нарсани ҳал қила оладилар.  Масалан, тажриба ўтказилган асбоб иккита бўш найчадан иборат эди. Найчадан биттасига қарғанинг кўз ўнгида инга боғланган хўрак бир парча гўшт жойлаштирилди. Қарға хўракнинг найча ичига кириб кетганини кўради. Қарга шу заҳотиёқ иккинчи найчанинг охирига сакраб боради ва хўракнинг пайдо бўлишини кутиб туради. Шунингдек маймунларда ўтказилган тадқиқот ҳам бунга  яққол мисолдир. Қафаснинг шипига банан осиб қафас  ичига икки -учта  яшик ёки бир иккита қамишли таёқча қўядилар. Маймун қафас ичига кириши билан  мевани олмоқчи бўлади, аммо буйи етмайди. Маймун теварак-атрофига кўз югуртириб ерда ётган қамишни кўради, ва бу қамиш билан мевани қоқиб туширишга ҳаракат қилади лекин унда ҳам бўйи етмаганидан сўнг қамишларни олиб, бир неча вақт улар билан  турлича амал қилганда улар бир-бирига туташиб  узунлашади, кейин маймун бананни қоқиб туширади. Ёки ерда ётган яшикни   устма-уст қуриб уни мевани тагига суриб  келтиради ва устига чиқиб мевани олмоқчи бўлади, аммо бўйи етмайди.Шунда маймун ерда ётган бошқа яшикларни устма-уст куйиб, нарвон қилади ва уларнинг устига чиқиб мевани олиб ейди. Киши кўзига маймунлар нечоғли ақли ҳайвон бўлиб туюлмасин, аммо уларнинг тафаккури  ниҳоятда тордир. Бу  фикрни исболаш учун шундай бир тажриба ўтказилган. Яшик қўйилган мева олдига спирт лампаси ёқиб, ёниб турган спирт лампасининг тепасига сувли–жумракли бак ва курушка қўйилади. Мевани олиш учун маймун аввал оловни ўчириш  керак  бўлади.  Бир одам оловни ўчириб, овқат олиш йўлини маймунга кўрсатади, маймун  бакдаги сувдан курушкага  қуйиб  олов сепади,  ва сўнг мевани олиб ейди. Кейинчалик  сув тўлдирилган бак  бошқа столга кўчирилади. Маймун  бир столдан, иккинчисига  ўтиш учун узун кўприк ясаб кўприк орқали бошқасига ўтган ва бакда курушкага сув тўлдириб яна орқасига қайтган ниҳоят оловни ўчириб мевани олиб еган. Айнан маймун атрофида сув туриб бундан фойдаланмагани қизиқдир. Бу ерда маймунинг  умумлаштириш хусусияти  йўқлигидан далолат беради,  яъни  ҳар кандай сув оловни ўчира олишини  маймун мутлоқо тушунмайди, у ўзи кўрган ишини яъни бакдан олинган сув билан оловни учиришнигина қила олади, холос. Булардан маълумки ақлни  ишлатиш билан бирор бир масалани ҳал қилишда маймун масалани ечишни барча зарур шартларини кўра олмайди, улардан фақат айримларигина фаҳмлайди холос Маймунларнинг интеллектуал ҳаракатлари ҳар қандай ҳаракатларни синаб кўраверши жараёнида аниқ амалий тафаккур тарзида содир бўлади. Тақлидчанлик -маймунлар ҳулқ-атворининг характерли  хусусиятидир. Масала, маймун супурги билан полни супуради ва «латтани ҳўлаб сиқади», «полни артади» «ювади». Одатда, маймунлар ҳаракатнинг натижасига эмас, балки ҳаракатнинг ўзига тақлид қиладилар. Маймун полни супурар экан, аҳлатини бир жойдан иккинчи жойига кўчириб юраверади-ю, лекин аҳлатини полдан тозалаб ола билмайди.                                                                             Тадқиқот жараёнида маймунларнинг бинокорлик «фаолияти»  кемирувчилар (каламуш) нинг уя қуриши билан таққослаб кўришди. Қаттиқлиги турлича материаллар жумладан дарахт шохлари ва қоғоз мавжуд бўлган ҳолда шимпанзе ҳам  каламушлар ҳам уяни бир хил типда яъни  уянинг ассосий қисмини қаттиқ матералдан ясаб  ичига анча юмшоқроқ  материал тушайди. Агар шимпанзе ва каламушга  фақат юмшоқ материал берилса,  у ҳолда иккаласи ҳам уяни шу материалдан қурушга тушади. Лекин                             улар тавсия қилинган материалдан уяларини ясаб бўлганларидан кейин уларга анча дағалроқ материал берилса, у ҳолда ҳайвонларнинг реакцияларида дарҳол сифат фарқ кўринади. Шимпанзе анча дағал материалга эга бўлганидан кейин  шу заҳотиёқ уясини қайта қуришга киришади. Юмшоқ материалдан қурилган  иншоатини бир чеккага суриб  қўяди ва  анча дағал материалдан уяни асосини кўра бошлайди. Шундан кейингина у юмшоқ материалдан фойдаланади, уни уясининг ички юзаларига тушайди, каламушлар худди шунга ўхшаш вазиятда кўришни давом эттирадилар, дағал материални юмшоқ материал устидан  тушай берадилар. Шундай қилиб уя қуриш маймунларда гарчи инстинктив ҳаракатлар натижасида амалга оширилган бўлса, ҳам бу ҳаракатлар ташқи шарт-шароитлар ҳисобига олинган ҳолда юз беради. Интеллектуал хатти-ҳаракатлар ҳайвонларнинг кўпинча яширин имконият сифатида қолиб кетади. Жумладан рус психологи Н.Н.Ладгина–Катс (1889-1963) нинг тажрибаларида Парис деган шимпанзе ичига хўрак солинган найчани олиши биланоқ найчанинг ичига киритиш учун  яроқли бўлган ишлатишга қулай куролни танлашга тушарди. Бунда Парис турли белгиларни нарсаларнинг шакли, узунлиги, кенглиги, қалинлигини ажрата биларди. Агар мос келадиган нарса топилмаса Парис ёнида ётган дарахт шохларидан ён шохларини юлиб олар, энли тахтадан пайрахалар ажратиб чиқар, букланган симларни туғирлар хуллас маймунлар «қурол» ясар эди.        

Мия ва психика

Психика юксак даражада ташкил топган материянинг алоҳида хоссаси бўлиб, у объектив оламни алоҳида бир тарзда акс эттиради. Юксак даражада ташкил топган материя деганда биз мияни тушунамиз. Демак инсон ва ҳайвонлар психикасининг моддий асосини марказий нерв системасининг энг юксак қисми бўлмиш бош мия ташкил этади. Аммо инсонлар мияси ҳайвонлар миясига қараганда анча мураккаброқ тузилган бўлади. Одам мияси ҳажми жиҳатидан ҳам катта. Агар маймун миясининг оғирлиги 400-500 г бўлса,  одам миясининг оғирлиги ўрта ҳисобда 1400 г дир.

Одамнинг бош мияси киши психикасининг ўзига хос такрорланмас, мураккаб органи ҳисобланиб, у катта ярим шарлар, мияча, оралиқ мия, ўрта мия ва узунчоқ миядан иборат.

Бош мия орқа мия билан марказий нерв тузилмасини ташкил қилиб, одам организмидаги барча органларнинг ўзаро фаолияти ва бир-бири билан боғланишини ҳамда унинг ташқи муҳит билан бўладиган алоқасини таъминлайди. Психик фаолиятларнинг кўпгина қисми бир неча қатор бўлиб,  жойлашган ниҳоятда кўп нерв ҳужайраларидан (15 миллиарддан кўп) ташкил топган,  кулранг модда қатламидан иборат бўлган бош мия катта ярим шарлари қобиғининг фаолияти билан боғлиқдир.

Нерв тизими нерв тўқимасидан ташкил топган бўлиб, у ўз навбатида нерв ҳужайраларидан иборат.

Ҳар бир нерв ҳужайраси,  яъни нейрон ядроси бўлган жуда кўп тармоқланган калта ўсимталар – дендритлар ва битта узун ўсимта - аксондан иборат ҳужайрадан ташкил топган.

Турли нерв ҳужайраларининг туташган жойи синапс дейилади ва у бир нейрондан бошқасига импульсларни ўтказиш (тўхтатиш ёки ушлаб қолиш) ни таъминлайди.

Нерв ҳужайралари тўплами миянинг кулранг моддасини, нерв толаларининг тўплами эса миянинг оқ моддасини ташкил этади. Нерв тўқимаси ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар  қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик асосий хусусиятлар  ҳисобланади.

Марказий нерв тизими бош ва орқа миядан иборат. Орқа мия умуртқа   ярим шарлардан бир-бири билан қадоқсимон тана ёрдамида бирикади.

Анализаторлар – бу нерв физиологик аппарат бўлиб, перифериядаги нерв учидан (рецептор) сезувчи нервдан( ўтказиш йўли) ва мия қобиғининг тегишли қўзғатувчини қабул қилувчи соҳасидан иборатдир.

И.П.Павловнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари тўғрисидаги таълимоти илмий психология учун катта аҳамиятга эгадир.

Онг ҳақида тушунча

Онг психиканинг энг юксак даражаси бўлиб у фақат инсонгагина хосдир. Онг ижтимоий тарихий шароитда одам меҳнат фаолиятининг таркиб топишида тил ёрдамида бошқа кишилар билан доимий муносабатда бўлиш натижасидир. Бу маънода онг мутафаккирлар таъкидлаб ўтганларидек ижтимоий маҳсулотдир.

Онгнинг биринчи хоссаси – бу англаш демакдир. Инсон онги теварак атрофдаги ташқи оламга доир билимлар йиғиндисидан иборатдир. Англаш ташқи оламдаги нарсаларни тушуниши бўлиб, унинг таркибига муҳим билиш жараёнлари киради.

Онгнинг иккинчи хоссасига биноан, онгда объект билан субъект ўртасидаги аниқ фарқ ўз ифодасини топади, яъни одам «мен» деган тушунчани «мен эмас» тушунчадан фарқини ажратади. Одам ўзини билиш қобилиятига эга бўлган яъни психик фаолиятнинг ўз-ўзини текшира оладиган ягона мавжудотдир.

Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ёрдами билан одамнинг мақсадни кўзлаш фаолияти таъминланади. Фаолият мақсадларини яратиш онгнинг вазифасига киради. Бундай фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб кўрилади,  иродавий қарорлар қабул қилинади, ҳаракатларни бажариш йўллари ҳисобга олинади.

Онгнинг тўртинчи хоссаси асосан турли муносабатлардан онгли равишда  турли ҳис-туйғулар юзага келади. Онг кишилар муносабатларининг йиғиндисидир.

Онгнинг юзага келишининг асосий шарти, воситаси тилдир. Психиканинг энг қуйи даражаси онгсизликдир. Онгсизлик бу шундай психик жараёнлар ва ҳодисалар йиғиндисики, унда инсон ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, баъзи патологик ҳодисалар, алахлаш, галлюцинация кабилар киради. Хулоса қилиб айтганда психология ҳаёт фаолиятининг ўзига хос шакли бўлиб, психик ривожланишининг қонуният ва механизмларини ўрганувчи  фандир. Психология фанининг асосий вазифаси психик ҳодисаларни ўрганиш ва илмий асослашдир. Психик ҳодисалар маълум қонуниятларга бўйсунади. психология шундай қонуниятларни очишга, уларни таркиб топиши ва ривожланишини очишга қаратилгандир. Ушбу  қонуниятларни билиш уларни бошқариш, ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнини тўғри олиб боришга ёрдам беради.


ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ Психика ва онгнинг тараққиёти Ҳамма тирик организмлар ўсимликлардан тортиб, ҳайвонларгача акс эттиришнинг биологик шакли сесканувчанлик хусусиятига эгадир

ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ОНГ Психика ва онгнинг тараққиёти Ҳамма тирик организмлар ўсимликлардан тортиб, ҳайвонларгача акс эттиришнинг биологик шакли сесканувчанлик хусусиятига эгадир

Шундан кейин эркак балиқ ўз урғочи балиқни уруғ қуйиш учун ҳайдаб киргизади ва то уруғдан балиқчалар очиб чиқунга қадар ин атрофини қўриқлаб туради

Шундан кейин эркак балиқ ўз урғочи балиқни уруғ қуйиш учун ҳайдаб киргизади ва то уруғдан балиқчалар очиб чиқунга қадар ин атрофини қўриқлаб туради

Шундай қилиб хатти-ҳаракатларнинг инстиктив шакллари фақат доимий шароитлардагина мақсадга мувофиқдир

Шундай қилиб хатти-ҳаракатларнинг инстиктив шакллари фақат доимий шароитлардагина мақсадга мувофиқдир

Жумладан, ўргимчакнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун толалардан пиллалар ясайди

Жумладан, ўргимчакнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун толалардан пиллалар ясайди

Инстинкт харакатлари туғма ва наслдан-наслга ўтадиган онгсиз ҳаракатлардир

Инстинкт харакатлари туғма ва наслдан-наслга ўтадиган онгсиз ҳаракатлардир

Шунингдек циркда уйновчи ҳайвонларда хиллма-хил жуда муракаб кўникмалар ижро этилади

Шунингдек циркда уйновчи ҳайвонларда хиллма-хил жуда муракаб кўникмалар ижро этилади

Бу ерда янги хусусиятлар юзага келади

Бу ерда янги хусусиятлар юзага келади

Маймун қафас ичига кириши билан мевани олмоқчи бўлади, аммо буйи етмайди

Маймун қафас ичига кириши билан мевани олмоқчи бўлади, аммо буйи етмайди

Масала, маймун супурги билан полни супуради ва «латтани ҳўлаб сиқади», «полни артади» «ювади»

Масала, маймун супурги билан полни супуради ва «латтани ҳўлаб сиқади», «полни артади» «ювади»

Агар мос келадиган нарса топилмаса

Агар мос келадиган нарса топилмаса

Турли нерв ҳужайраларининг туташган жойи синапс дейилади ва у бир нейрондан бошқасига импульсларни ўтказиш (тўхтатиш ёки ушлаб қолиш) ни таъминлайди

Турли нерв ҳужайраларининг туташган жойи синапс дейилади ва у бир нейрондан бошқасига импульсларни ўтказиш (тўхтатиш ёки ушлаб қолиш) ни таъминлайди

Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ёрдами билан одамнинг мақсадни кўзлаш фаолияти таъминланади

Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ёрдами билан одамнинг мақсадни кўзлаш фаолияти таъминланади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
16.02.2020