Психодрамма
Гуруҳ терапиясида қўлланадиган техника бўлиб, унда одам турли ролларни, масалан стресс вазиятидаги ҳолатини тасвирлаш ёки ўзига муқобил ролларни ижро этиши мумкин.
Социодрамма
Жамоа, гуруҳ терапияси усули. Унинг моҳияти шундаки, ижтимоий гуруҳлар муаммолари ва гуруҳлар ўртасидаги турлича низоли муносабатлар тақдим этилади. Бунинг натижасида бир-бирларининг муаммоларини очиқ муҳокама қилиш, суриштириш ва мавжуд ижтимоий, маданий тафовутларни тушунишга эришилади.
Психодрамманинг мақсади Морено фикрича, мижозда кучли туйғу ва ҳислар кечишини уйғотиш орқали тажрибани янада такомиллаштиришдир. Психодрамада ролли ўйин услуби кўлланилади. Бунда ўйин спонтан ва ижодий кечади. Бу нарсалар ўз ичига адекват жавоб беришни ва янгиликни олади. «Теле психодрама» проекция сифатида кўлланувчи тушунчадир, яъни роллар ўйналиши давомида оламга бошқа одам кўзи билан қараш ғояси ётади.
Психодрамада одам ўзини турли ролларга кира олишини синаб кўради, яъни бунда интерперсонал тажрибанинг ошишига ҳамда ҳар бир шахснинг ўзидаги ва бошқалардаги установка ва муносабатларнинг ҳис қилинишига имконият туғилади, масалан, эркак киши аёлни идентификация қилиши, ёш одам қарини, бола - каттани ва аксинча, роллар эгилувчанлиги ҳис этилади.
Классик психодрамада, айниқса, "режиссѐр" ролидаги бошқарувчи шахсининг роли катта. У ҳам ўйинни "саҳнага қўювчи" ҳам терапевт, ҳам психоаналитик ролини ўйнайди. Бутун ўйин давомида у ўйиннинг катализатори, ҳар бир ҳаракатнинг мувофиқлаштирувчиси, ролларни аниқ персоналлар шаклида иштирокчиларга бўлиб берувчидир. У ўзининг бошқарувчилик ролини адо эта бориб, одамларни ижтимоий вазиятни ҳис қилиш ва ундан чиқиш чоралари юзасидан терапевтик кўрсатмалар бериб боради. Ҳар бир сеансда ролларни алмаштирувчи ва протогонистни тайинловчи ҳам у ҳисобланади.
Ролли ҳамда ишбоп ўйинлар
Ўйинли технологиялар таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлаш, талабаларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилувчи вақт оралиғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради. Бу методда мижознинг рухий оламини ўрганиш учун психодрамада гуруҳий драматик импровизация кўлланилади. Психодрамада мижоз ўз долзарб муаммосини гуруҳ билан ўйнаб кўриши мумкин.
Ролли ўйинлар кенг тарқалган ўйин методларидан бўлиб, улар моҳият жиҳатдан маълум образларга кириш, ўша образга хос бўлган ҳиссиётларни ўз бошидан кечиришни тақозо этади.
Ролли ўйинларда энг аввало иштирокчи шахс сифатида ўзлигини намоён қила бошлайди. Ролли ўйинларнинг ўз-ўзини намоён қилиш ва шу орқали ўз хулқини тузатишга имкон бериши хусусиятига ўз вақтида америкалик олим Жон Морено ҳам эътибор берган ва ўзининг психодраматик техникасида унга катга аҳамият берган эди. Техниканинг моҳияти шундан иборат эдики, иштирокчи ички зиддиятларга бой вазиятни ўзига ўхшаш шахслар билан биргаликда ҳис қилиш ва ўйнаш орқали тўлароқ ҳамда аниқроқ англайди. Ролли ўйинларнинг ижтимоий психологик аҳамияти ҳам айнан шу нарсага боғлиқ.
Ролли ўйинларнинг коррекцион ва амалий аҳамияти шундаки, уларда ҳар бир шахс ўз реал фаолиятига яқин бўлган вазиятларга туширилади ва шу орқали унинг установкалари ўзгартирилади. Бунда ўйин иштирокчисининг ўша вазиятни ҳиссий ўз бошидан кечира олиши катта аҳамиятга эга.
Ролга киришнинг эса қуйидаги талаблари мавжуд:
китоб тилида гапирмаслик;
мулоқотнинг барча кодлари ва сирларидан фойдаланиш;
овоз хусусиятларига мунтазам эътибор бериш, яъни интонациялар, товушларнинг паст-баландлиги, овознинг эмоционаллиги бу ўринда ролни аниқроқ идрок қилишга имкон беради;
мимика ва пантомимика элементларини кенг қўллаш;
ҳар бир ҳолат ва туришни жонлантира олиш;
вақт ва фазони доимо тушуниб, ҳис қилиб туриш;
бошловчининг ролга кирганлар ҳолатларини аниқ тушуниши ва уларга мос баҳо бериб туриши.
Ролли ўйинлар орқали катта аудиторияларда тингловчилар олдида нутқ сўзлаш, турли ишлаб чиқариш вазиятлари ёки йиғилишларда низоли вазиятнинг олдини олиш малакаларини ҳам шакллантириш мумкин.
Гуруҳда ишлаш
Қуйида кичик гуруҳларда машғулот ўтказишда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида айрим тавсияларни ҳавола этамиз:
Ишни 3 ёки 4 кишидан иборат бўлган гуруҳлар билан ишлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Шу усул билан иштирокчилардаги қурқувни йўқотиш осонроқ кечади.
Бошловчининг вазифаси — тренинг ёпилишини юқори ҳиссий тўлқинларда якунлаш тадбирини тайёрлаш ва ўтказиш, ҳар бир иштирокчига қулай шароит яратиш, уларга биргаликдаги фаолиятлари учун ўзаро ташаккур билдиришларига имкон бериш, улардан бўлиб ўтган тренинг самараси ҳақида фикрларини сўраш, ҳамда иштирокчиларга нисбатан ўз мойиллигини намоён этиш.
Гуруҳий меъёрлар қабул қилиш чет элларда бир мунча бошқачароқ кечади. Масалан: баъзи бир психогимнастик машғулотларни Ўзбекистон шароитида тарбияланган одам бажаришни ўзига ноқулай деб билиши мумкин. Худди шу сабабли, бизнинг фикримизча чет элларда қўлланилаётган гуруҳий тренингларни Ўзбекистон шароитига мослаштирмасдан туриб, тўғридан тўғри қўллаш мумкин эмас. Ўзбекистон шароитида тренингларни ташкил этиш ва ўтказишда этнопсихологик ва миллий хусусиятларни ҳисобга олиш яхши самара беради.
Микрогуруҳлар билан ишлаётганда уларнинг фаоллигини ошириш учун қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.
- иштирокчиларга ҳеч қачон камситувчи оҳангда огоҳлантириш бермаслик керак;
- гуруҳдаги бирор иштирокчи гапираётганда унинг сўзини бўлмасдан эшитиши ва қолганларни ҳам шунга ўргатиш керак;
- мавзу доирасидан четга чиқмасликни сўраш керак;
- ҳамманинг сўзга чиқишини таъминлаш керак;
- мунозараларда қайсидир шахс ҳаётига алоқадор фикрлар шу ерда қолишга гуруҳни одатлантириш керак.
Ролли ўйинлар жараёни.
Бу жараён баъзан психологик амалиётда психодраматик сеанс деб ҳам аталиб, унинг асосчиларидан бири Ж.Моренодир. Ўйин жараёнидаги асосий шахслардан бири - бошловчидан кейин ижтимоий психологик вазиятнинг марказида турган шахсдир, уни илмий адабиётларда протогонист деб аташади. Унинг ижтимоий психологик вазиятдаги муаммо ҳамда зиддиятларни ҳал қилишдаги роли каттадир, чунки у айнан воқеаларнинг марказида туради.
Унга ўз ролининг барча жиҳатларини ҳар томонлама намоён қилиш ҳуқуқи берилади, бошқа роллар эса унинг табиатидан ва хусусиятларидан келиб чиқади. Яъни протогонист асосий муаммони элтувчи ва бошқаларни ўзига эргаштирувчидир. Роллар ўйнаб бўлинганидан сўнг унинг муҳокамаси бошланади, унда барча гуруҳ аъзолари иштирок этадилар ва уларнинг ҳар бири ўзини протогонистнинг ўрнига қўйиб кўришга ҳаракат қилиши керак.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.