Рақамли иқтисодиёт ва бошқарувда ахборот технологиялари
Оценка 4.7

Рақамли иқтисодиёт ва бошқарувда ахборот технологиялари

Оценка 4.7
docx
19.02.2020
Рақамли иқтисодиёт ва  бошқарувда ахборот технологиялари
мақола ой.docx

Рақамли иқтисодиёт ва  бошқарувда ахборот технологиялари

Бизга маълумки, ахборот-коммуникация технологиялари салоҳияти ўзаро муомала қилиш ва ахборот айирбошлашнинг принципиал жиҳатдан янги шакллари ва имкониятларини очади,

фуқаролик жамияти барпо этилиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашади, иқтисодий ислоҳотлар ва мамлакатнинг демократик ривожланиши жараёнларини жадаллаштириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси шаклланаётган глобал ахборот жамияти- да муносиб ўринни эгаллашга интилмоқда. Ушбу мақсадларга эришиш учун мамлакат Ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ахборотлаштириш жараёнларини фаоллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тез суръатларда ривожлантириш, уларни иқтисодиёт ва жамиятнинг барча соҳаларида жорий этиш ҳамда фойдаланишнингстратегик устуворликлари белгиланди. Давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жамиятни ахборот жиҳатидан кенг кўламли қайта ўзгартиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу давлат бошқаруви самарадорлигини жиддий равишда ошириш, давлатнинг умуман жамият билан ҳамда унинг айрим институтлари ва фуқароларбилан ўзаро муносабатларини оптималлаштириш имконини беради.

Табиийки, агар биз фақат «давлат бошқарувида ахборот-коммуни-кация технологиялари» ёки АКТ-мутахассислар доирасида e-Governance1 деб аташ одат бўлиб қолган тушунчани аниқлаш билан чекланганимиз-да эди, ушбу бўлимда бирор нарса ҳақида амалда сўз юритиш мумкин

бўлмас эди. Энг аввало, ахборотлаштириш ва ялпи глобаллашув даврида eGovernance тизими давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ва давлат билан фуқаролик жамиятининг муҳим институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ажойиб воситаси эканлигини тушуниш муҳим хисобланади. Инсоният ҳамжамияти томонидан тўпланган, хусусий бизнесдан менежментнинг самарали тизимларини трансформация қилиш тажрибаси, давлат бошқаруви соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлланилишнинг дастлабки қадамига олиб келганлиги бизнинг тадқиқотимиз учун жиддий амалий аҳамиятга эгадир. Бунда биз ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)2ни давлатбошқарувига жорий этиш фуқаро учун, хусусий бизнес учун ва давлат хизматчилари учун нимани англатишини ишончли кўрсатиб беришни ҳам муҳим деб ҳисоблаймиз. Башарти китобнинг дастлабки бўлимларини ўқиганидан кейин китобхонларда  АКТни давлат бошқарувига жорий этиш нима учун зарур ва у нимаси билан фойдали эканлиги ҳақида барқарор тасаввур пайдо бўлса, биз ушбу масалаларда ўз мақсадимизга эришдик, деб ҳисоблаймиз.

Идеал бошқарув масаласи инсониятни қадим-қадимдан тўлқинлантириб келади. Платоннинг «Республика»си, ал-Фаробийнинг «Фозилшаҳарлар аҳолисининг маслаги», Томас Морнинг «Утопия»си – ушбу масалага бағишланган, асрлар қаъридан келаётган инсон тафаккури жавоҳирларининг айримларигина холос.Бошқарув тўғрисидаги, шу жумладан инсоният жамиятини бошқариш ҳақидаги, фан дастлаб сиёсий ва ҳуқуқий назариялар

сифатида ривожланиб, ўтган XX асрнинг ўртасида кутилмаганда математикларнинг мулкига айланди. Бунга кўп жиҳатдан бошқарув – бу энг аввало, ахборот жараёни эканлигини тушуниш сабаб бўлди. Боз устига, бошқарув, алоқа ва ахборотни қайта ишлаш тўғрисидаги бизга замондош фан, яъни кибернетика биринчи ҳисоблаш машиналари пайдо бўлиши муносабати билан келиб чиққанлиги ҳам эътиборлидир. ЭҲМнинг дастлабки босқичда кибернетикада тадқиқотларнинг асосий предметларидан бири бўлгани ҳолда жуда тезликда инсоният жамиятининг турли соҳаларида бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун асосий инструментал базага айланганлиги характерлидир.Одатда бўладиганидек, янги ғоялар ва техник воситалар улардан кенг фойдаланиш йўлини очиб берадиган дастлабки амалга оширувчиларга эҳтиёж сезади. Хусусий бизнес вакиллари «электрон бошқарув» ғоялари учун мана шундай ўринда бўлдилар. Улар XX асрнинг технологик инқилоблари ва улар билан бирга кечган рақобат кучайиши даврида самарали менежментни таъминлашга қодир бўлган воситаларга кучли эҳтиёж сезди. Замонавий ахборот технологиялари мана шундай воситаларга айланди.


 

Рақамли иқтисодиёт ва бошқарувда ахборот технологиялари

Рақамли иқтисодиёт ва бошқарувда ахборот технологиялари

Башарти китобнинг дастлабки бўлимларини ўқиганидан кейин к итобхонларда

Башарти китобнинг дастлабки бўлимларини ўқиганидан кейин к итобхонларда
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
19.02.2020