“Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”мавзусидаги баҳс-мунозара
Оценка 4.6

“Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”мавзусидаги баҳс-мунозара

Оценка 4.6
Документация
docx
чтение
Взрослым
14.07.2024
“Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”мавзусидаги баҳс-мунозара
Адабиёт дарсларида ўтказиладиган баҳс-мунозара дарсининг сценарийси
Публикация.docx

        “Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”мавзусидаги   

                                              баҳс-мунозара

Баҳс-мунозара мавзуси:Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”

Баҳс-мунозара мақсади: а/ таълимий :  ўқувчиларнинг   шоир Аҳмад Яссавий мероси ҳақидаги билимларини синаб кўриш, улуғ шоиримизнинг ҳикматлари   асосида баҳс-мунозара  ўтказиш, уларни  шоир мероси  билан  янада яқинроқ  таништириш;     

 б/ тарбиявий : ўқувчиларни  улуғ аждодимиз ҳикматларида илгари сурган ғоялар асосида комил инсон қилиб тарбиялаш ;

в/ ривожлантирувчи :    ўқувчиларнинг       ифодали     ўқиш, мустақил фикрлаш малакаларини, оғзаки  нутқини,  хотира ва  тафаккурларини  ривожлантириш.

Баҳс-мунозара жиҳози:  шоир  сурати,  шиорлар,  гуллар ,  шарлар.

Баҳс-мунозарани ўтказиш  жойи:  мактаб  мажлис зали.

 Баҳс-мунозара иштирокчилари: 10-синф ўқувчилари.

 Баҳс-мунозара вақти : соат  13 .00.

Баҳс-мунозаранинг  бориши : І. Ташкилий  қисм.

 Саломлашиш.

Ўқувчилар  давоматини  текшириш.

Ўйин  иштирокчиларининг  тайёргарликларини  кузатиш

Бошқарувчи: Ассалому алайкум, ҳурматли ўқитувчилар ва ўқувчилар! Бугунги бизнинг «Аҳмад Яссавий меросини биласизми?» номли баҳс- мунозарамизга хуш келибсизлар. Баҳсимизнинг ўтказилиш тартиби шундай:

икки гуруҳга саволлар қўйилади ва унга ўқувчилар ўзлари мустақил ўрганган маълумотлари асосида  фикр билдиришади  ва ўз фикрларини далиллар келтириб исботлайдилар.

Баҳс саволлари:

1. Аҳмад  Яссавий ким?

2. Унинг оиласи ҳақида қандай маълумотларга эгасиз?

3. Аҳмад Яссавий мероси ҳақида нима биласиз?

4. Шоир  ҳикматларини қандай мавзуларда ёзган?

5. Мана бу ҳикматни сиз қандай шарҳлайсиз?

                  Муножот айлади мискин Ҳожа Ахмад,

                  Илоҳи қил ҳам бандангни раҳмат .

                  Мани ўлган деманг доим тирикман,

                  Тирик ё ўлик ҳодий тирикман.

 6. Видео лавҳа томоша қилиш ва унга ўз фикрларини билдириш.

    Ҳар савол асосидаги баҳс-мунозарадан сўнг дам олиш дақиқалари уюштирилади. Унда қуйидаги чоралар қўлланилади:

1. Аҳмад Яссавий ҳақидаги  видеолавҳани томоша қилишади.

2. Ўқувчилар ўзлари ёд олган ҳикматларини ифодали ўқишади.

3. Аҳмад Яссавий ҳақидаги ривоятни саҳналаштирадилар.

4. Қўшиқ  қилиб куйланган 30-ҳикматни тинглайдилар.

5. 8-ҳикматни қўшиқ қилиб куйлашади.

Бошқарувчи: Мана бугунги баҳс- мунозарамиз учун тайёрланган саволларнинг ҳаммасига ўқувчилар тўғри жавоб бердилар. Аҳмад Яссавий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига доир билимларимиз  бугунги баҳс-мунозарамиз асосида янада кенгайиб мустаҳкамланди. Унинг ҳикматлари қанчалик қиммат эканлигига кўзимиз аниқ етди. Шунинг учун бундан кейин ҳам унинг ҳикматларини мустақил ўқишда давом этасизлар деб, умид қиламиз.  Шунинг билан бугунги баҳс- мунозарамиз ўз ниҳоясига етди. Эътиборларингиз учун катта раҳмат.

 


 

Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”мавзусидаги баҳс-мунозара

Аҳмад Яссавий меросини биласизми?”мавзусидаги баҳс-мунозара

Муножот айлади мискин Ҳожа Ахмад,

Муножот айлади мискин Ҳожа Ахмад,
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
14.07.2024