"Мўъжизалар майдони" ўйини
Оценка 4.7

"Мўъжизалар майдони" ўйини

Оценка 4.7
Документация
docx
чтение
Взрослым
14.07.2024
"Мўъжизалар майдони" ўйини
Ўзбек тили ва адабиёти фан ҳафталигида ўтказиладиган тадбир
Публикация.docx

                              “Мўъжизалар  майдони” ўйини

Ўйин мавзуси: “Мўъжизалар  майдони” ўйини

Ўйин мақсади: а/ таълимий :  ўқувчиларнинг  шоир Аҳмад Яссавий, унинг ҳаёти ва ижодига доир билимларини синаб мустаҳкамлаш, уларни шоир ҳикматларининг тили  билан  янада яқинроқ  таништириш;     

 б/ тарбиявий : ўқувчиларни  шеъриятга  ошно,  қалби  гўзал  ва  аждодларимизни эъзозловчи  инсонлар  қилиб  тарбиялаш ;

в/ ривожлантирувчи :    ўқувчиларнинг       ифодали     ўқиш  малакаларини, оғзаки  нутқини,  хотира ва  тафаккурларини  ривожлантириш.

Ўйин жиҳози:  шоирлар  сурати,  шиорлар,  гуллар ,  шарлар.

Ўйинни ўтказиш  жойи:  мактаб  мажлис зали.

Ўйин  иштирокчилари:5- 9-синф ўқувчилари.

Ўйин  вақти : соат  13 .00.

Ўйиннинг  бориши : І. Ташкилий  қисм.

 Саломлашиш.

Ўқувчилар  давоматини  текшириш.

Ўйин  иштирокчиларининг  тайёргарликларини  кузатиш

Бошқарувчи: Ассалому алайкум, азиз устозлар, ўқувчилар ва ўйинга қатнашувчилар! Бугунги бизнинг “Мўъжизалар майдони” ўйинимизга хуш келибсизлар. Бу ўйин Боблар боби Арслон Бобдан таҳсил олган  улуғ   Хожа Аҳмад Яссавий бобомизга атаб ўтилмоқда. Бу ўйинга 5-6-7-синф ўқувчилари   қатнашади. Ўйин уч босқичдан иборат. Биринчи босқични бошлаймиз. Бу ўйинга қатнашувчилар 5-синфдан Бахтиёр Диана, 6-синфдан Дилмурод  Камила, 7-синфдан Сайфулло Диляра.

Савол-топишмоқ: Аҳмад Яссавийнинг 8- ҳикматидан олинган сўз (Қариндош). Бу сўздаги харфлар сони 8та бўлиб, улар деворга яширин тарзда осилган. Марҳамат қилиб, уларни топишни бошлаймиз.

Ўқувчилар ўйин чархпалагини айлантириб, ўзлари ўйлаб бир ҳарфни айтадилар. Агар шу ҳарф  бор бўлса, девордаги битта карточка очилади.  Шу тарзда ўйинчилар сўзни топадилар.

Ўйиннинг ҳар босқичида сўзни топган ўйинчилар супер ўйинда иштирок этиши эълон қилиниб, ҳамма ўйинчиларга  совғалар берилади.

Бошқарувчи:- Мени ҳикматларим ошиқға айтинг,

                          Дили оинадек содиқға айтинг.

                          Мени ҳикматларим хўбларға айтинг,

                          Дуо,такбир қилиб раҳматга ботинг, -дея энди навбатни

5-синф ўқувчиларига берамиз.Улар  Аҳмад Яссавий ҳикматларини ёддан ифодали ўқишади.

Бошқарувчи:Ўйинимизнинг 2-босқичига ўтамиз. Қатнашувчилар Асанова Нозима, Бахтиёр Сардор, Амангелди Атабек

Савол-топишмоқ: А.Яссавийнинг 30-ҳикматидан олинган сўз (Мунофиқлар).

Ҳожа Аҳмад Яссавий туғилгач, кўп ўтмай онаси Мусо Шайхнинг қизи Ойша хотун вафот этади. 7 ёшида отасидан ҳам ажралади...

Кейинги навбатни 7-синф ўқувчиларига берамиз. Улар  Аҳмад Яссавий ҳақидаги ривоятларни томошабинларга гапириб берадилар.

3-чи босқични бошлаймиз. Қатнашувчилар: Кокенова Азиза, Ирисбой Рухшона, Хожамберди Аяжан.

 Савол-топишмоқ: Аҳмад Яссавийнинг 13- ҳикматидан олинган сўз (Эранларга).

Сўзни айдим ҳар ким бўлса дийдор талаб,

Жонни жонга пайванд қилиб рангни  улаб.

Ғариб, фақир, етимларнинг кўнглин сийлаб,

Кўнгли бутун халойиқдан қочдим мано.

4-босқичга навбат бермасдан туриб, 6-синф ўқувчилари ижросида  Яссавий бобомизнинг ҳикмати асосида куйланадиган “ Муҳаммад” қўшиғини  интизорлик  билан эшитсак.

Ўқувчиларга катта раҳмат. Энди  учала босқичдаги  ғолиб чиққан ўқувчиларни 4-босқичдаги супер-ўйинга чақирамиз:  Хожамберди Аяжон, Сайфулло Диляра, Бахтиёр Сардор.

Савол-топишмоқ: Яссавийнинг Яратган билан суҳбати тасвирланган шеъри.(Муножот)

Қайда кўрсанг кўнгли синиқ марҳам бўлгил,

Андоқ мазлум йўлда қолса ҳамдам бўлгил.

Рўзи маҳшар даргоҳига маҳрам бўлгил,

Моуманлик  халойиқдан қочдим мано,- деб 4-босқичда  ғолиб чиққан 6-синф ўқувчиси Бахтиёр Сардорни ўртага чақирамиз:

- Сиз ўша ўйинга қатнашганингизга розимисиз ?

-Ҳозир қандай ҳис- туйғудасиз?

-Бу ўйин сизга ёқдими?

Ғариб, фақир, етимларни Расул сўрди ,

Ўшал туни меърож чиқиб дийдор кўрди .

Қайтиб тушуб ғариб фақир ҳолин сўрди,

Ғарибларни изин излаб туштум мано,- дея бизнинг бугунги ўйинимиз  ўз ниҳоясига етди . Эътиборларингиз учун катта раҳмат!!!

 


 


 

Мўъжизалар майдони” ўйини Ўйин мавзуси: “Мўъжизалар майдони” ўйини Ў йин мақсади: а/ таълимий : ўқувчиларнинг шоир

Мўъжизалар майдони” ўйини Ўйин мавзуси: “Мўъжизалар майдони” ўйини Ў йин мақсади: а/ таълимий : ўқувчиларнинг шоир

Мени ҳикматларим хўбларға айтинг,

Мени ҳикматларим хўбларға айтинг,

Рўзи маҳшар даргоҳига маҳрам бўлгил,

Рўзи маҳшар даргоҳига маҳрам бўлгил,

"Мўъжизалар майдони" ўйини

"Мўъжизалар майдони" ўйини
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
14.07.2024